“ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!”
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича бир неча йўналишларда вазифалар белгилаб берилди:
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ МАЗКУР ШИОР ОСТИДА ЎТКАЗИЛАДИ
• миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санасини Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонлаш;
• Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказиш;
• Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланишини таъминлаш;
• “Она диёр — ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказиш белгиланди.