“Истеъдодларни излаймиз!”

“Hamkorbank” АТБ ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий дам олишларини ташкил қилиш мақсадида 2024 йилда банк хизматлари офисларида мусиқа соҳаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда 3 та чолғу асбоблари (доира, рубоб, гитара) бўйича бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ташкил қилиниб, мусиқага қизиқувчи банк ходимлари ўзлари қизиққан чолғу асбобларини чалиш билан ушбу тўгаракларда шуғулланди. Банк Кузатув Кенгаши раисининг бадиий ҳаваскорлик тўгараклари фаолиятини 2025 йилда янада жонлантириш юзасидан берган топшириғи асосида, жорий йил май ойидан 45 та банк хизматлари офисларида 62 та бадиий ҳаваскорлик тўгараклари фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Мусиқа тўгараклари қат­нашчиларининг чолғу асбоб­лари бўйича олган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш мақсадида “Hamkorbank” АТБ Бошқаруви ҳамда Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси “Истеъдодларни излаймиз!” шиори остида кўрик-танлов эълон қилди.
Кўрик-танлов икки босқич­да бўлиб ўтади.
Минтақавий босқич
1-ҳудуд. Андижон-Наман­ган-Фарғона вилоятларидаги банк хизматлари офислари ҳаваскор ходимлари ўртасида 6 декабрь куни Андижон шаҳрида.
2-ҳудуд. Тошкент шаҳри, Тошкент-Сирдарё-Жиззах вилоятларидаги банк хизматлари офислари ҳавас­кор ходимлари ўртасида 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида.
3-ҳудуд. Қорақалпоғистон Республикаси-Самарқанд-Қашқадарё-Сурхондарё-Хоразм-Бухоро вилоятларидаги банк хизматлари офислари ҳаваскор ходимлари ўртасида 20 декабрь куни Самарқанд шаҳрида.
Республика (финал) босқичи
Минтақавий босқич ғолиб­лари ўртасида — 2026 йил январь ойида “Hamkorbank” АТБ Бошқарув Кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ўтказиладиган йиғилишидан бир кун олдин Тошкент ёки Андижон шаҳрида МБХО ва УБХОлар бошқарувчилари иштирокида.
Кўрик-танлов шартлари
Кўрик-танлов қатнаш­чи­лари 3 та чолғу йўналиши бўйича ўзаро беллашадилар.

  1. Доира чолғу йўналиши: ушбу йўналишда қатнашувчилар доира чолғу асбобида доира усулларидан, доира чолғу асбоби учун ёзилган этюдлардан бирини ёки торли чолғу асбобида куй ижро этувчи созандага жўрнавоз сифатида доира чалиб, ўз маҳоратини намойиш қилиши керак. Ижро вақти — 4 дақиқагача.
  2. Рубоб чолғу йўналиши: ушбу йўналишда қатнашувчилар рубоб чолғу асбобида ўзбек миллий куйларидан ёки рубоб чолғу асбоби учун ёзилган этюдлардан бирини, шунингдек, минусовка ёрдамида рубоб куйларидан ижро қилиши керак. Ижро вақти — 4 дақиқагача.
  3. Гитара чолғу йўналиши: ушбу йўналишда қатнашувчилар жўрнавоз ёрдамида замонавий эстрада куйларидан, жаҳон халқларининг таниқли эстрада куйларидан ихтиёрий битта куй ижро қилиши керак. Ижро вақти — 4 дақиқагача.
  4. Иштирокчилар ижро пайтида саҳна либослари ва саҳна маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари зарур.
    Иштирокчиларнинг чиқиш­лари соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилади.
    Ғолиблар қуйидагича тақ­дир­ланади
  5. Минтақавий босқичда 1-2- ўрин­ни эгаллаган қатнаш­чилар:
    Банк бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасининг Дипломи ҳамда эгаллаган ўринларига мос равишда (2 000 000,
    1 000 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланади ва финал босқичга тавсия этилади.
  6. Кўрик-танловнинг финал босқичида 1-2-ўринни эгаллаган қатнашчилар Банк Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасининг дипломи ҳамда эгаллаган ўринларига мос равишда (5 000 000,
    3 000 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланади.
    Бадиий ҳаваскорлик тўгараклари қатнашчиларини кўрик-танловда иштирок этиб, ғолиб бўлишга чақирамиз!

Ў. Нурматов,
Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раисининг маданий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси