ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида

Жамиятда  қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш олдимизда турган долзарб вазифалардан. Бу ОАВ зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Hamkor press» газетаси таҳририяти томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ҳуқуқий мавзудаги грант лойиҳаси доирасида “Hamkorbank” АТБ Қўрғонтепа УБХОда ҳуқуқий мавзуда тарғибот тадбири ва  танлов ўтказилди. Тадбир аввалида  «Hamkor press» газетаси муҳаррири Акбаржон Назаров ОАВ орқали ҳуқуқий маданият тарғиботи борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди. Ҳуқуқшунос Азизбек Жалиловнинг Конституция, амалдаги қонунчилик ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари тўғрисидаги маърузаси йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини яхши билса қонунбузилиш ҳолатларининг олди олиниши кўрсатиб ўтилди.

Ўз ўрнида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Давлат идораларига мурожаатлар, жиноий жавобгарлик ва оилавий муносабатлар тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Амалдаги қонунларимизда белгиланган шахсий ҳуқуқларимизни қанчалик биламиз? Шу мавзуда ўтказилган танлов қизғин кечди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.