«ИСТИҚБОЛ»ДА ТEAM BUILDING

Банк Бошқарувининг 2020 йил 3 ноябрдаги қарорига биноан  “Hamkorbank” тизимида Тeam building ўтказиш тўғрисидаги Низом қабул қилинди. Унга кўра, ходимлар ўртасида мазкур тадбирни ўтказиш тартиби белгиланди.

Яъни банк тизимига Тeam buildingнинг офисдан ташқарида, очиқ ҳавода ўтказишга мўлжалланган, кўпроқ спорт ўйинлари кўринишидаги кичик жамоалар ўртасидаги беллашувларни киритиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб «Истиқбол» филиалида жамоанинг хоҳиши ва раҳбариятнинг ташаббуси билан Тeam building машғулоти ўтказилди. 

Жамоани шакллантириш ва иш фаолиятини яхшилаш учун амалга ошириладиган кенг кўламли тадбирлар.  Жамоа билан ишлаш усуллари ғояси аслида спорт оламидан олинган  бўлиб, бошқарув амалиётига хх асрнинг 60-70 йилларидан  фаол равишда татбиқ этила бошланди.  

Унда ходимларнинг алоҳида истеъдоди, тафаккури, билими, тажрибасига ҳамда фаоллигига қаратилган ижодий тренинг машғулот  ташкиллаштирилди.  Кўзланган мақсад — жамоанинг ишга бўлган хайрихоҳлиги  ва меҳнат самарадорлигини янада  ошириш бўлди.

Тадбирнинг кириш қисмида иштирокчиларнинг машғулотдан кутаётган натижалари алоҳида эътиборга олинди.

Машғулотлар қатнашчиларнинг ёшига қараб  гуруҳланган ҳолда уч босқичда  амалга оширилди. Уни янада сифатли ва кўтаринки руҳда ташкил этилиши учун малакали тренер-мутахассис Дилшодбек Мусаев жалб этилди.

Биринчи босқич турли хил мураккаб қўл ҳаракатлари воситасида мияни тўлиқроқ ишлашини таъминловчи машқларни бажариш билан бошланди. Кейинги босқичда  иштирокчиларни  жамоа бўлиб  ҳаракатлантирувчи занжир ҳамда тўп отиш ўйинлари ўтказилди. Бундан ташқари, асабларни тинчлантирувчи мусиқали монолог  ҳам эшиттирилди.  

Якунда қатнашувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ёзилган турли рангдаги стикерлар машғулот ойнасига ёпиштирилди.  Жамоа аъзолари дам олиш кунги вақтини мароқли ўтказганлигини  мамнуният билан такидлаб ўтдилар.

Ақлий меҳнатдан ҳафта якунига бориб толиқиб қолувчи банк ходимларига бу тадбир жуда  маъқул келди. Улардаги кайфиятдан билиш мумкинки,  Тeam buildingни мазкур тизимда жорий этиш ва қўллаш жамоадаги самарадорликка ҳисса қўшиши мумкин.

 Камолиддин ИСАКОВ,

«Истиқбол» филиали бошқарувчи ўринбосари