ИТАЛИЯ — ТОЗАЛАНИШ, УЗУМ ВА ТАНГА
Янги йил: қизиқарли анъаналар
Италияда Янги йил арафаси эски буюмлардан халос бўлиш билан бошланади. Итальянлар деразадан кераксиз ашёларни ташлаб юборишни салбий энергиядан қутулиш деб билишади. Айрим ҳолларда ҳатто эски мебель ҳам “қурбон” қилинади. Яна бир машҳур одат — курантлар садоси остида 12 дона узум ейиш. Ҳар бир узум янги йилнинг бир ойини ифодалайди. Барча 12 тасини охирги зарбгача еб улгурган киши йил бўйи омадли бўлади, деб ҳисобланади. Айрим ҳудудларда василопита номли пирог тайёрланади. Унинг ичига яширилган тангани ким топса, ўша инсонга бутун йил бахт ёр бўлишига ишонилади.
Зиёиддин Муҳаммадсодиқов тайёрлади

