КАДРЛАР МАКТАБИ

Ташкил топганига 20 йил тўлаётган Юксалиш филиалининг босиб ўтган йўли ибрат оларли. Жумладан, муассасада ўзига хос кадрлар мактаби яратилгани эътиборли.

Бизни соҳада мутахассисларни танлаш катта масъулият талаб этади. Бу борада Юксалишда алоҳида мактаб яратилган. Филиалимизда бир нечта раҳбарлар етакчилик қилди. Ҳар бири ўз билими. салоҳияти, тажрибаси билан соҳа ривожланишига муносиб ҳисса қўшган. Тартиб-интизом, ҳамкасбларимнинг бир-бирларига бўлган ҳурмати доим самимий бўлди. Ҳозир ҳам ўша туйғулар йўқолмаган.

Наманган минтақавий ва Чуст филиаллари жамоаларининг шакллантиришда  Юксалиш муболағасиз донор вазифасини ўтади. Малакали ходимларни тайёрлаш, Бош банк департаментларига етук мутахассисларни етказиб бериш бўйича филиаллар ичида етакчимиз. Жумладан, “устоз” дея ном олган, ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган Ю. М. Инамов, “Hamkor Maz Lizing” Тошкент  филиали бошқарувчиси Ш. Нажмиддинов,  Наманган вилояти бошқарма бошлиғи Т. Бойдедаев, Наманган  минтақавий  филиали бошқарувчиси Ў.Эргашев, бўлим бошлиқлари Э. Жалилов, Р. Нугманов, М. Раҳимов,  Чуст филиали бошқарувчиси С.Садиқов, бўлим бошлиқлари В. Шодмонов, М. Ғаффоров, Ш. Юлдошев, бош ҳисобчи Ш. Ҳамидов, Авиасозлик филиали бошқарувчиси Б. Муродов. Республика ички аудит хизмати ходимлари А.Онарбоев, И. Раҳманов, Ш. Аббазов, Кредитлаш ва андеррайтинг департаменти ходимлари Б. Исмоилов, А. Раҳимов, Р. Умурзақовлар  жамоамизда  малакали мутахассис сифатида шаклланган.

Филиалимиз кўрсаткичлари доим мақтанишга арзирли. Бу бизга мотивация беради, эртанги кунга ишонч уйғотади.

М. ШАРИПОВА,

Юксалиш филиали  ходимлар билан ишлаш етакчи менежери