КОРРУПЦИЯ: унга қарши биргаликда курашамиз
Жамият ривожига ғов бўлувчи коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолардан бири. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этади. “Hamkorbank” ATБ ходимлари учун ташкил этилган навбатдаги ўқув машғулоти шу мавзуга бағишланди.
Бош банкнинг юридик хизмат ходимлари томонидан ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти ва Банк фаолиятидаги коррупцион ҳолатлар ҳамда Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар (кибержиноятлар), уларга қарши курашиш юзасидан тушунча берилди. Банк тизимида коррупциянинг олдини олиш, кибер хавфсизлик таъминлаш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга эътибор қаратилди. Бош банк томонидан белгиланган вазифалар ва бу борада ишлаб чиқилган йўл хариталари ҳамда чора-тадбирлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди.

Ўқув машғулотида Андижон вилояти прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси М.Солиев, Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот технологияси соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тергов гуруҳи терговчиси Ж.Мирзаев ва тергов гуруҳи тезкор вакили С.Усмоновлар мавзу юзасидан маъруза қилди. Соҳа ходимларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
А. МАМАТОВ
“Hamkorbank” ATБ юридик хизмат бўлим бошлиғи