МАШИНА МУБОРАК БЎЛСИН!

Марғилон УБХОга қарашли Тошлоқ банк хизматлари офиси мижози Муаззамхон Ҳалиловани яқинлари шундай олқишлашди. Автокредит асосида “Cobalt” эгаси бўлган Ҳалиловлар оиласида шодлик.

— Тадбиркорман. Ёз­ёвон буюм бозорида тайёр кийимлар сотаман. Анчадан буён автомашина сотиб олмоқчи бўлиб юргандик. Турмуш ўртоғим автокредит қилиб олишимиз мум­кинлигини айтиб қолди. Бошқа банк фоизларини суриштириб, “Hamkorbank”ни маъқул кўрдик. Танловда адашмаган эканмиз. Банк ходими Отабек Азимов ҳужжатларни тезда расмийлаштириб, нотариал­ ҳаракатларда ёрдам берди. 4 соатга етмай машинали бўлдик. 3 йил муддатда сармоямизни ҳам сақлаб қолиш имкони бор. Болаларимни хурсандлигини айтмайсизми.
Ҳозирда ўзим ҳам машина бошқаришни ўрганяпман. Бозор, 15 км. узоқликдаги банкка бориш… баъзида малол келарди. Энди узоғимиз яқин, вақтимиз тежаладиган бўлди.