МЕНИНГ СЕВИМЛИ ЖАМОАМ
Эрта тонгда банкимизга орасталик ила файз киритиш Муйсина Раҳимова ҳамда Марҳабо Баҳаровалар томонидан амалга ошади. Хоналар озода, саранжомлигини кўриб кўнглимиз яйрайди, обод бўлади. Дилимизда улардан миннатдор бўламиз.
Бундан ўн йил аввал университетни тамомлагач, биринчи иш жойим ва илк маошим шу молия ташкилотида бўлди. Ушбу лаҳзалар хотирамда бир умр муҳрланиб қолган. Жамоанинг ўз касбига меҳри, ишга садоқатини кўриб, ҳавас қилганман, ҳалол инсонлар билан фаолиятимни бошлаганимдан хурсанд эдим. Шу лаҳзаларда меҳр, ҳавас, иштиёқ, хурсандчиликларнинг барчасини масъулият деган тушунчага боғладим. Бироқ, бугун ўзим ёки айнан бир ходимни намуна қилиб эмас, муассасамиз ва ҳамкасбларим ҳақида сўзламоқчиман. Бу мен учун фахр.
2006 йилда ташкил топган банкимиз бугун ўз ўрнига эга. Жамоамизда 63 нафар тажрибали, иқтидорли ва изланувчан ходим фаолият олиб боради. Уларнинг ҳар бири мижозларни жалб қилиш, банкнинг ривожига ҳисса қўшишга астойдил киришган.
Бугун иқтисодий ривожланиш, рақобат кучайган даврда бизга раҳбарлик қилаётган Жаҳонгир Очилов ёш бўлсада, тажрибали ва қатъиятли. Замон билан ҳамнафас банк мутахассиси сифатида билганларини ўргатади, ёшларни қўллаб-қувватлайди. Сафимизда яна Баҳром Оромов, Анвар Хидиров, Толмас Арзиев, Дилшод Кенжаев ҳамда Илҳом Чориевлар садоқат билан фаолият олиб бормоқда.
Устоз даражасига етган корпоратив хизматлар бўлими етакчи менежери Жаҳонгир Рўзиқулов ходимларни сидқидилдан ишлашга йўналтира олади. Унинг ёрдамида ёш кадрлар тажрибали мутахассисга айланади. Ҳамкасбимиз жорий йилнинг тўққиз ойлик якунлари бўйича белгиланган режаларни ортиғи билан бажариб, энг яхши ўрта кредит сотувчи ходимлар орасида 3-ўринни эгаллади. Унинг ютуқлари саноқсиз.
Жамоамизда Самандар Раупов ҳам бор. Вазифаларини сидқидилдан бажаради. Ферузбек Қодиров корпоратив хизматлар бўлими кичик менежери бўлсада, катта ишларни амалга оширади. У саккиз ойлик якунида энг яхши оммавий кредит сотувчи сифатида 1-ўринга лойиқ топилди. Ёш бўлсада “истараси иссиқ” йигит мижозлар жалб қилишда юқори кўрсаткичларга эришмоқда.
Умуман олганда жамоамиз эришаётган ютуқларда ҳар бир ходимнинг муносиб ҳиссаси бор. Мижозлар бизни танлаётгани ҳам бежиз эмас.
Шоира РАҲИМОВА,
ходимлар билан ишлаш менежери.