Молиявий кўмак самара бермоқда

Ўз автомобилига эга бўлишнинг завқи бўлакча. Бу борада биз сизнинг кўмакчингизмиз. Маълум иш жойи ва даромадга эга фуқаролар шахсий автомобиль сотиб олишлари учун муаммо йўқ. Банк кредити эвазига янги автомашина эгаси бўлади-қўяди. Жорий йилнинг 10 ойида шу мақсадда 59 та шартнома имзоланди. Йил охирига қадар бу рақамнинг ўсиши табиий.
Йирик лойиҳалар қурилиши билан шуғулланувчи ташкилотлардан 6 таси кредит эвазига бино ва иншоотлар қуриб, давлатимизнинг равнақига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Банкнинг бу сингари эътиборга молик ишлари кўп.


Якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор мижозларнинг янги иш ўринлари яратишида ҳам молиявий кўмакчимиз. Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини тамомлаган ёшларнинг 6 нафари тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит маблағлари билан таъминланди. Йил бошидан ҳозирги кунга қадар мустақил равишда бизнес юритиш ҳамда янги иш ўринлари очиш учун 740 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Айни пайтда оилавий тадбиркорлик қилиш учун 499 миллион сўм, ёш оилалар учун 943,13 миллион сўм миқдоридаги кредит папкаси яратилди.
Аҳолинниг бўш ва эҳтиёждан ташқари пуллари эвазига банкка қўйилган маблағлар миқдори йилдан-йилга ортяпти. Қолдиқ омонат­лар ҳажми бундан 4 йил муқаддам 5 миллион 904 минг сўмни ташкил этган бўлса, бу рақам ҳозирда 17 миллион 677 минг сўмга етди. Шу билан бирга 4 йил муқаддам омонат қолдиғи таркибини ташкил этувчи 1 миллион 81 минг АҚШ доллари бугунги кунда 1 миллион 200 мингга тенг. Хорижий валюта жамғармаси ҳам банк муассасаси капитали қаторидан жой олди.
Пойтахтда йирик лойиҳалар қурилиши билан шуғулланувчи “Health Line” ҳамда “Superior In-Business”, “Asia Avto Plus” “Extra Magnit Service”, “Ottica Limited” “Milliy Qurilish Ta’mirlash” ва “Moment Prosper”, “Nazira fayzli savdo” МЧЖлар доимий мижозимиз. Улар узоқ йиллардан буён биз билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Яна йирик молиявий ҳамкорларимиз, катта миқдорда кредит маблағларини олувчи “Инсоф”, “Health Line”, “RG-Invest” масъулияти чекланган жамиятлари интизомли мижоз мақомига эгадир.
Филиалимиз тадбиркорлар билан ҳамкорликни янги ва юқори поғоналарга кўтариш билан юртимиз равнақига ҳисса қўшиш, аҳоли турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Санжар АҲМЕДОВ,
Янгийўл филиали корпоратив хизматлар бўлими бошлиғи.