Дастлабки дадил қадамлар
Якунланаётган йилда Булоқбоши туманида ҳам “Hamkorbank”АТБ фуқароларнинг энг яқин молиявий кўмакчисига айланди. Шу йилнинг апрель ойида туманда ташкил этилган янги банк хизматлари офиси қисқа вақт ичида ўз мижозларига эга бўлди.
Айни вақтда 1250 дан ортиқ мижозга сифатли хизмат кўрсатиляпти. Уларга ўн бир миллиард беш юз саксон бир миллион сўм молиявий кўмак берилди. Натижада юздан ортиқ вақтинча ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Улар орасида ёшлар кўпчиликни ташкил этади.
Аббосбек Муҳаммадалиев ташаббускор ёшлардан. У автомобилларга техник хизмат кўрсатишнинг ҳадисини олган. Ўз устахонаси бўлишини кўпдан орзу қиларди. Фақат маблағ масаласида қийналаётганди. Банкнинг кўмаги билан унинг бу муаммоси ечимини топди.
— Берилган 32 миллион сўм кредит ҳисобига фаолиятимни бошладим. Уч нафар тенгдошим ҳам ишли бўлди. 2021 йил биз учун омадли келди, — дейди ёш тадбиркор.
Илҳомжон Назаров раҳбарлигидаги кичик жамоа доим изланишда. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳар бир хонадонга кириб бориб, замонавий банк хизматлари ва мавжуд имкониятлар жамоатчиликка етказилмоқда. Бу ўз-ўзидан мижозларнинг “Hamkorbank”ка бўлган ишончни оширяпти.
Бекзод МУТАЛЛИБОВ.
Суратларда: БХО ҳаётидан лавҳалар.

