ОЛИЙ МАЖЛИС ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ФОНДИ ГРАНТИ АСОСИДА
“Hamkor press” газетаси таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган “Жамиятдаги ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” мавзусидаги давлат гранти танлови ғолиби бўлди.


Грант лойиҳаси доирасида таҳририят ташаббуси билан Андижон шаҳрида “Менинг ҳуқуқим-менинг мажбуриятим” шиори остида челенж ўтказилди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлари асосида ҳуқуқларини қай даражада билишлари юзасидан саволлар берилди. Ўз ўрнида ҳуқуқшунослар томонидан уларга қонун ва жамият, ҳуқуқ ва бурч борасида тушунча берилди.
Челенжда қатнашган турли соҳа вакиллари ва Андижон давлат техника институтининг талабалари ўзларининг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди, лойиҳани қўллаб-қувватладилар. Эътиборлиси, фуқароларда ҳуқуқий маданият юксалиб бораётгани кузатилди.

