ОРЗУ САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ

Инсон яралибдики бошпанаси, ватан ичра кичик бир ватан — уйи бўлишини орзу қилади. Ўзи учун қулай, мақбул шароит яратишни истайди. Теварак–атрофини  дидига мос, яшаш тарзига монанд безашни хоҳлайди. Кимдир бу борада Европа стандартларини ёқтирса, яна кимдир миллий анъаналаримизни афзал билади. Биргина орзу билан ниятга етиб бўлмайди. Мукаммал ҳовли-жойни бунёд этиш, рўзғор ташвишларидан ортиб етарли маблағ тўплаш осон эмас.  Мижоз манфаатларини узоқ йиллардан буён улуғлаб, ҳаракат стратегиясини айнан ҳамюртларимизга енгиллик яратишга қаратган “Hamkorbank” АТБ бу борада сизнинг ишончли кўмакчингиз.  Янги йилнинг дастлабки кунларидан Ипотека кредитларини тақдим этиш давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда фаолият кўрсатаётган банклар ичида биринчилардан бўлиб “Hamkorbank”  “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ билан  аҳолига қулай шартларда ипотека кредитини ажратиш йўналиши бў­йича Бош келишувни имзолади. Унга кўра, молия муассасаси аҳоли вакилларини бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида 20 йилгача бўлган узоқ муддатли ипотека кредитлари ҳамда хонадонларни таъмирлаш учун мўлжалланган кредитларни молиялаш­тириб беради. Кредит шартлари  ҳамёнбоп эканлиги билан эътиборингизни тортади:

• Кредит муддати – 20 йилгача

• Кредит миқдори – 323 млн. сўмгача

• Фоиз ставкаси – 18 %

• Бошланғич тўлов – 25 %

Яна бир муҳим жиҳат.  “Hamkorbank” уй-жойлар таъмири учун ҳам молиявий кўмак бермоқда. Ушбу кредит турига бошланғич тўлов талаб этилмайди. Таъмирлаш ишларига 80 миллион сўмгача кредит ажратилади. Йиллик фоиз ставкаси 17 фоиз,  кредит муддати эса 10 йилгача. Банк томонидан таклиф этилаётган ушбу хизмат тури қисқа муддатда хонадонингизни файзли, кўркам кўриниш касб этишига ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ипотека кредитини 18 ёшга тўлган, 50 ёшдан ошмаган, доимий иш жойига ёки даромад манбаига эга бўлган ҳамюртларимиз расмийлаштириши мумкин.

Ўзингизга манзур бўладиган ҳовли-жойлар, замонавий архитектуранинг сўнгги услубида қад ростлаган кўп қаватли турар жой биноларининг муҳташам квартираларидан бирига эгалик қилишнинг мақбул йўлини билиб олдингиз.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун ўзингизга қулай бўлган банк филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот олиш учун эса 0 800 1-200-200 рақамига қўнғироқ қилинг.

Банкнинг ижтимоий тармоқлар­даги саҳифаларига аъзо бўлинг, банк янгиликларини биринчилардан бўлиб билиб олинг:

Телеграм: t.me/Hamkorbankuz

Фейсбук: /HamkorBank.uz/.

Инстаграм: /hamkorbank_ jscb

“Hamkorbank” билан орзуга қулай шартларда эришинг!

“Hamkorbank” АТБ Маркетинг бошқармаси.