СУҒУРТА МОЛИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК КАФОЛАТИ
Халқ тили билан айтганда, суғурта хавфсизлик тушунчасигина бўлмай, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳам демакдир. Суғурталаш борасида кўплаб муаммоларга дуч келамиз. Зеро суғурта ҳуқуқларини ҳар қандай ташкилот, корхона ёки жисмоний шахслар билишлари зарур.
Хўш, суғурта ўзи нима?
Суғурта замонавий жамиятнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, инсонларнинг молиявий хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Кутилмаган ҳолатлар ва фавқулодда вазиятлар юз берганда, суғурта шахслар ва ташкилотлар учун зарур ҳимоя воситаси сифатида хизмат қилади.
Суғурта — бу шартнома асосида амалга ошириладиган молиявий ҳимоя тизими ҳамдир. Унда суғурталовчи (компания) суғурталанувчига муайян товон тўлаш мажбуриятини олади. Бу жараён суғурталанувчининг “суғурта мукофоти” деб аталувчи тўловни амалга ошириши билан бошланади. Унинг асосий мақсади кутилмаган зарар ёки йўқотишларни қоплаш ва молиявий барқарорликни таъминлашдан иборат.
“Hamkor sug‘urta” акциядорлик жамияти Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи вакилларидан бири бўлиб, 2009 йилдан бери ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Компания мижозлар эҳтиёжларига мослашган кенг кўламли суғурта маҳсулотларини таклиф этади. Шунингдек, йилдан-йилга хизмат сифатини оширишга интилмоқда.
Компаниянинг фаолияти қандай?
“Hamkor sug‘urta” айни пайтда бир қатор асосий йўналишларда ишламоқда. Жумладан, рақамли хизматларни жорий этиш замон билан ҳамнафас ҳар соҳада янгиликлар, ўзгаришлар. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб онлайн суғурта тизимларини йўлга қўйган. Яъни уйдан чиқмаган ҳолда суғурта расмийлаштириш имконини бермоқда. Мобил иловалар орқали тезкор хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бу борадаги ишларнинг илғорлашувига асос бўляпти.
Махсус суғурта маҳсулотлари: ташкилот, корхоналар, аҳоли учун табиий офатлар ва экологик хавфларни қоплашга қаратилган суғурта дастурларининг жорий қилинганлигидир.
Мижозларга мослашувчан хизматлар: корхоналар учун бизнес таваккалчиликларини бошқариш дастурлари ва махсус пакетлар ишлаб чиқилган.
Ижтимоий масъулият: компания экологик ва ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг хабардорлигини оширишга ҳисса қўшиш. Тарғиботни кучайтириш, аҳолини суғурта маданиятини шакллантириш.
Ислоҳотлар…
- Инновацион технологияларни жорий этиш: Сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлилидан фойдаланиш орқали мижоз эҳтиёжларини аниқлаш ва хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш.
- Молиявий барқарорлик — резерв фондларни кенгайтириш ва халқаро стандартларга мос суғурта хизматларини таклиф этиш.
- Компания ходимлари учун доимий равишда тренинглар ва малака ошириш дастурлари ташкил қилиш.
Шунингдек, келажак истиқболлари борасида “Hamkor sug‘urta” хизмат доирасини кенгайтириш, мижозларга янада инновацион ва сифатли хизматларни таклиф қилиш билан бирга, халқаро бозорга чиқишни режалаштирмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, суғурта фақат молиявий хизмат эмас, балки, инсонлар ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган муҳим тизимдир. Компаниямиз халқимиз манфаатларини кўзда тутган ҳолда ҳамиша ҳаракатда.
Ҳакимжон НИШОНОВ,
“Hamkor sug‘urta” АЖ Маркетинг ва рекламани ривожлантириш бўлими бошлиғи