ФУҚАРОЛИК СУДИГА ҚАЙСИ МАСАЛАЛАРДА МУРОЖААТЛАР КЎП БЎЛМОҚДА?
Судлар алоҳида ижтимоий институт сифатида аҳолининг ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда ҳимоялаш борасида муҳим ўрин тутади. Юқоридаги инфографикада ҳам Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судига жорий йил давомида келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва кўриб чиқиш ҳолати акс этган. Рақамлар орқали ҳудуддаги аҳолининг қайси масалаларда ҳуқуқий жиҳатдан оқсаётгани ёки қонунбузилишларига кўпроқ дуч келаётганини билиб олишимиз мумкин.

