ХУСАНБОЙ БИРИНЧИ БЎЛДИ
Хусанбой Юсупов ҳазорасплик ишбилармон ёшлардан. Бугун бу йигит оиласи, шириндан-шакар икки фарзанди билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Хусанбой корхона-ташкилотларга дизенфекция хизмати кўрсатувчи “Комил доктор” МЧЖнинг раҳбари бўлиб, ишлари тобора ривож топмоқда. Бундай муваффақиятлар ортида “Hamkorbank”нинг катта кўмаги ётибди.
“Hamkorbank” 2018 йилда Ҳазорасп туманида ўз филиалини очди-ю, Хусанбой унинг эшигини биринчилардан бўлиб тақиллатди. Туманда бир қанча йирик банклар фаолият кўрсатаётганига қарамай шу банк томон талпинди. Чунки бу муассасанинг ўзгача имиджи эътиборини тортди. Замонавий банк офисига қараб, “Янги экан, демак, хизмат кўрсатиши ҳам зўр бўлади” деган фикрга келди. Бунгача ҳам “Hamkorbank” ҳақида кўп илиқ гапларни эшитган эди.
Тасаввурда янгилишмаган экан. Биринчи ташрифдаёқ ходимларнинг муомала маданияти, санаб ўтилган имкониятлар унга ишонч бағишлади. Айнан ўша вақтда корхонаси учун автомашина жуда зарур эди. Бу мақсадини айтганда, “Hamkorbank” сизга ёрдам беришга тайёр” деган жавобни эшитди. Ёш тадбиркор дарҳол ҳисоб-рақамини янги банкка олиб ўтди. Усиз ҳам 40 километр йўл босиб, Боғотдаги “Микрокредитбанк”ка боришдан чарчаганди.
Шартнома имзолангач, бир ҳафтадаёқ Хусанбой Юсуповнинг номига автокредит ажратилди. Бу ҳамкорлик тарихий воқелик мақомига ҳам эга бўлди, чунки “Комил доктор” МЧЖ Ҳазорасп филиалининг биринчи юридик мижози сифатида қайд этилди.
Хусанбойнинг филиалга, филиалнинг Хусанбойга қадами қутлуғ келди. Банкнинг хизматидан кўнгли тўлган ишбилармон йигит орадан ҳеч қанча вақт ўтмай истеъмол кредити ва мақсадли кредитлар учун ҳужжат топширди. Рўзғори учун маиший техника буюмлари харид қилди. Мақсадли кредитини янги қурган иморатининг кам-кўсти учун сарфлади. Автокредитга олган машинаси ҳам бугун тадбиркорнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда.
Хусанбой шу йил апрель ойида автокредитини тўлаб бўлади ва ҳамкоридан агродорихона ташкил қилиш ва уй-жой хариди учун навбатдаги молиявий кўмакни олмоқчи.
“Hamkorbank” билан ҳамкорлик қилганимдан бери ишларим юришяпти. Тўлов ва ўтказмаларни “Hamkor mobile” дастури орқали бажараман, банк офисига бориб ўтирмайман, енгилликлар жуда кўп”, дея мамнуният билан сўзлади суҳбатдошимиз.
Н.ТЎХТАМАТОВА