ШОТЛАНДИЯ — ХОГМАНАЙ КЕЧАСИ

Янги йил: қизиқарли анъаналар

Шотландияда Янги йил “Хогманай” номи билан нишонланади. Бу кеча ўзига хос маросимларга бой. Янги йил арафасида қатрон солинган бочкалар ёқилиб, кўчаларда думалатилади — бу эски йилни ёқиб юбориш ва янги йилга йўл очиш маъносини англатади.
Уй эгаси эшикни очиб, рамзий тарзда эски йилни чиқаради ва янги йилни киритади. Меҳмонлар эса уйга чўғ олиб кириб, омад ва барака тилайдилар. Бу тун қувонч, умид ва байрам кайфиятига тўла бўлади.

Зиёиддин Муҳаммадсодиқов тайёрлади