«BIS» ОГОҲЛАНТИРАДИ

Халқаро Ҳисоб-китоблар банки (BIS) олтин ва биржа бўйича пуфак хавфи ҳақида огоҳлантирди. “Марказий банклар банки” сифатида танилган BISга кўра, якка тартибдаги инвесторлар олтин ва АҚШ акцияларини “пуфак” ҳудудига олиб кирмоқда ва бу охирги 50 йилда биринчи марта содир бўлмоқда.

Халқаро Ҳисоб-китоблар банки ўзининг охирги уч ойлик ҳисоботида якка тартибдаги инвесторлар олтин ва АҚШ акциялари нархларини “пуфак” деб аталиши мумкин бўлган даражаларга олиб чиқишганини ва бу ҳолат беқарорлик хавфини ошираётганини таъкидлади.

Олтин ва АҚШ акцияларида пуфак белгиларининг яққол кўринаётгани, бу ҳолатга инвесторларнинг ҳаддан ташқари қизиқиши, тез суръатда ўсиб бораётган баҳолашлар ва оммавий ахборот воситаларидаги ортиқча шов-шувлар ҳамроҳлик қилаётгани қайд этилди. Жорий йилда 60 фоизга ўсган олтин 1979 йилдан бери энг кучли йиллик натижани кўрсатмоқда. АҚШ биржалари эса сунъий интеллект таъсирида ўсиб бораётган йирик технология компаниялари етакчилигида йилни катта даромадлар билан якунлашга тайёрланмоқда.