ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ҚОНУННИ ҲАМБУЗМАЙДИ

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида

Жамиятда  қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш олдимизда турган долзарб вазифалардан бири. Бу ОАВ зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Hamkor press» газетаси таҳририяти томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ҳуқуқий мавзудаги грант лойиҳаси доирасида Марҳамат туман 1-сон техникумда ҳуқуқий мавзуда тарғибот тадбири ва  танлов ўтказилди. Тадбирни  «Hamkor press» газетаси муҳаррири А.Назаров очиб, йиғилганларга грант лойиҳаси тўғрисида тушунча берди. ОАВ орқали ҳуқуқий маданият ва қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришлар кенг ёритиб борилаётганини таъкидлади.

Ҳуқуқшунос Одилжон Ботировнинг Конституция, амалдаги қонунчилик ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари тўғрисидаги маърузаси йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини яхши билса қонунбузилиш ҳолатларининг олди олиниши кўрсатиб ўтилди.

Фуқароларнинг шахсий  ҳуқуқлари мавзусида ўтказилган танлов техникум жамоасининг билимларини синовдан ўтказди. Давлат идораларига мурожаатлар, жиноий жавобгарлик ва оилавий муносабатлар юзасидан берилган саволларга ҳам аниқ жавоб олинди.

Танлов якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.