ИПОТЕКА КРЕДИТИ АСОСИДА ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН СОЛИҚ УШЛАНИШИ ТЎҒРИМИ?

Савол: Мен 2024 йил ноябрь ойида субсидия асосида (ипотека кредити) кўп қаватли турар-жой мажмуасидан 2 хонали квартира сотиб олдим. Иш ҳақимдан кредит тўловини амалга ошириб келяпман. Ўтган давр мобайнида маошимдан солиқ тўлови ушлаб қолиняпти. Шу тўғрими?

Н. СОЛИЕВА.

Қўрғонтепа тумани

— Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро истаган жойидан уй-жой (ипотека кредити асосида) сотиб олиш ҳуқуқига эга. У қаерда яшашидан қатъий назар сотиб олинган уй-жойи учун субсидия асосида ажратилган ипотека кредит тўловига ўтказилган ойлик иш ҳаққи суммаси, яъни 12 фоизли даромад солиғига тортилмайди.

Аниқлик киритадиган бўлсак, агар 2024 йилдан буён субсидия асосида уй-жой сотиб олган шахс иш ҳақидан даромад солиғи ушланаётган бўлса, субсидия асосида ажратилган ипотека кредит шартномаси, субсидия гувоҳномаси, ўтказилган тўловлар “абаротка”си ва иш ҳақи маълумотлари билан ўзи яшаб турган ҳудуддаги “Солиқ сервис” давлат унитар корхонасига бориб ортиқчи тўловни қайтариш бўйича мурожаат қилиши мумкин. Фуқаронинг ушбу мурожаати солиқ идорасига ҳисобот тарзида жўнатилади. Ёки “Soliq mobil” иловаси орқали уйида туриб ариза юбориши мумкин. Ариза кўриб чиқилиб, солиққа тортилган субсидия асосида ажратилган ипотека кредит тўлови суммаси ипотека кредити асосида уй-жой олган шахснинг пластик картасига қайтариб берилади.

Саволга

Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари А. АБДУРАҲМОНОВ жавоб берди.