РАҚАМЛАР ЙИРИКЛАШДИ

Банкларнинг энг катта ютуғи рақамлардаги ўзгаришларни амалга ошира олишидир. Сонлар катталаш­яптими, демак, вақт беҳудага ўтмаяпти.
“Hamkorbank” АТБ Сергели УБХО 2025 йилда аввалги йилга нисбатан ҳар жабҳада ўсди. Нафақат, кўрсаткичларда, балки, жамоа аъзолари сонида ҳам ортиш кузатилди. 2024 йилда 34 нафар ходим ишлаган бўлса, 2025 йилга келиб уларнинг сони 41 нафарга етди. Кредит қўйилмалари ҳам 36 миллиард сўмдан 77 миллиард сўмга кўпайди.


УБХО томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 3 баравар кўп даромад олинди. ВИП мижозлар эса 18 тадан 26 тага кўпайди.
Тажрибали банк мутахассиси Нурилла Абдуллаев етакчилигидаги жамоа йил давомида кўзлаган мақсадига эришиш йўлида оғишмай, тиним билмай, хато ва камчиликларсиз ҳаракат қилди, десак янглишмаймиз. Пировард натижада ёруғ юз ва аъло кайфият билан Янги йилни қарши оладиган бўлди.
УБХОга 2026 йилда ҳам юқори чўққилар насиб этишини тилаймиз. Ўзаро аҳиллик, иттифоқликдаги самарали фаолияти, халққа қилаётган ҳалол хизматларига кўз тегмасин!

Н. МИРОЛИМОВА