Сизнинг ҳуқуқингиз

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида

Савол: Яқинда болалар 6 ёшдан мактабга қабул қилиниши ҳақида эшитиб қолдим. Қизим шу йилнинг май ойида 6 ёшга тўлади.  У янги ўқув йилидан мактабга борса бўладими?

Дилафруз ИСМОИЛОВА,

Избоскан тумани.

— Президент фармонига кўра, энди бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий таълимнинг дастлабки босқичи сифатида жорий этилади.

2027–2028 ўқув йилидан бошлаб тайёрлов гуруҳларини тугатган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади ва бу маълумот мактаб шаҳодатномасида қайд этилади.

2026–2028 йилларда ҳудудларда “Янги авлод” давлат боғчалари ташкил этилиб, улар болаларни ривожлантириш инновацион марказлари сифатида фаолият юритади. Робототехника, ижод, фан, тил ва жисмоний ривожланишга ихтисослашган ўйин муҳитлари яратилади. Таъкидлаш жоизки, 2026–2027 ўқув йилида қабул тартиби ўзгармайди: болалар аввалгидек 7 ёшга тўладиган йили 1-синфга боради. Янги тизим босқичма-босқич жорий этилади.

Саволга ҳуқуқшунос А. ТЎРАХЎЖАЕВ жавоб берди