ТАЛАБА “Nexia — 3” СОҲИБИ БЎЛДИ

“Hamkorbank» ва Viza биргаликда совғалар улашади” акцияси ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган. Ўйиннинг учинчи босқичида супер ютуқ — “Nexia -3” автомобили ўз эгасини топди. Фарғоналик Абдулазиз Муҳаммаджонов Наврўз байрами арафасида бахтиёр инсон­лардан бирига айланди.
Акцияда иштирок этиш учун ҳамюртларимиз банкнинг виза картасини расмийлаштириши ва 20 АҚШ долларидан кам бўлмаган харидни амалга оширишлари шарт. Ғолибларни аниқлаш бутун дунё тан олган тизим Random.org орқали амалга ошириляпти ва “Hamkorbank”нинг Instagram саҳифасида тўғридан-тўғри эфирга узатиляпти. Жараёнда мустақил эскперт­лар ва таниқли блогерларнинг иштирок этиши таъминланган.
Айтиш жоизки, тадбирнинг супер ютуқ ғолиби 2 минг 974 нафар мижознинг картаси ёрдамида аниқланди. “Nexia — 3” автомобили юқорида айтганимиздек, Абдулазиз Муҳаммаджоновга насиб этди. Супер ютуқ ўз эгасига «Истиқбол» филиалида тантанали равишда топширилди.
— Талабаман, хорижда ўқийман, — дейди янги автомобиль соҳиби қувончини яшира олмай. — Шунинг учун менга Visa карта керак бўлади. Картани “Hamkorbank”да расмийлаштирдим. “Hamkorbank» ва Viza биргаликда совғалар улашади” акцияси ўтказилаётганлигини эшитган эдим, акция шартларини бажардим. Бир куни дўстим қўнғироқ қилиб, “Hamkorbank”нинг Visa картасини олган эдинг, ҳозир тўғридан-тўғри эфир бўляпти, деб қолди. Дарров кузатишни бошладим. Ўша пайтда 4 ғолиб — смартфон эгалари аниқланган эди. Навбат супер ютуққа келганида, менинг исмим эълон қилинса бўладими?! Жуда хурсанд бўлдим. Энг катта орзуимни амалга оширган “Hamkorbank”ка раҳмат!
— Фарзанднинг камолини, унинг муваф­фақиятини кўриш ҳар бир ота-онага ўзгача ғурур бағишлайди. Оиламиз билан жуда хурсандмиз, — дейди биз билан суҳбатда Абдулазизнинг отаси Дилшодбек Мадвалиев. — Ташкилотчиларга раҳмат. Ўз навбатида банкнинг 30 йиллик тўйи билан оиламиз номидан чин юракдан табриклаймиз. “Hamkorbank” ҳамиша юксалаверсин.
Келгусида акциянинг яна икки босқичи ўтказилади. Муҳими, мижозлар ва аҳоли орасида оммалашиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби — ютуқли ўйиннинг шаффоф ўтказилаётганлиги. Шу кунгача 24 нафар иштирокчи энг сўнгги русумдаги смартфонларни ютиб олди. Апрель ойида иккинчи “Nexia – 3” автомобили ўйналади. Қулай имкониятдан сиз ҳам фойдаланинг!

Наргиза ЭШОНОВА