САККИЗ ЁШЛИ ФИЛИАЛ
залворли лойиҳалар устида иш олиб бормоқда
“Hamkorbank” АТБ Чилонзор филиали 2013 йилда фаолиятини бошлаган кезда жамоа олдига катта вазифалар қўйилганди. Аҳолига, корпоратив мижозларга, кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга кенг кўламли хизмат кўрсатиш асосий эътибор марказида бўлди. Дастлаб иш бошлаган 19 нафар ходимнинг саъй-ҳаракатлари билан қисқа вақтда мижозларга нуфузи тобора ошиб бораётган банкнинг замонавий хизматларидан самарали фойдаланиш имкониятлари яратилди. Бу банк тизимидаги филиалларнинг йигирма саккизинчиси саналган муассасани ривожланишига туртки бўлди.
Ўтган йиллар мобайнида у пойтахтимизнинг катта иқтисодий салоҳиятга эга туманида ўз ўрни ва мижозлар базасига эга бўлган филиалга айланди. Ҳозирги кунда бу ерда 51 нафар ходим банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Жамоа асосан ёш кадрлардан ташкил топган бўлишига қарамай, кўрсатиладиган молиявий хизматлар сифат жиҳатидан юқорилиги мижозлар томонидан эътироф этиб келинмоқда.

2020 йил — дунё ҳамжамиятини оғир аҳволга солган пандемия даври бўлишига қарамай, жамоа олдига қўйган мақсадларидан чекинмагани эътиборни тортади. Ўзига хос синов ва матонат йилида янги мижозларни жалб қилиш, бизнес режа кўрсаткичларини бажариш, филиал учун устувор вазифалардан саналган фойда кўрсаткичини яхшилаш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Буларнинг натижаси ўлароқ “Grand Power Trade” МЧЖ, “Volto Group” МЧЖ, «Leader Plast Production» МЧЖ, “Asad-Ezoz-Mumtoz” МЧЖ, “Poytaxt LTD” МЧЖ каби йирик мижозлар жалб қилинди. «Ark Eko Tekstil» МЧЖ ХК, «Toshkent mexanika zavodi» АЖ, “Orange Textile Profi” МЧЖ каби мижозларга кўплаб миллиардлик кредит маблағлари ажратилди. Натижада уларнинг бизнес фаолиятлари кенгайтирилди ва янги иш ўринлари яратилди.
Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилган қатор ислоҳотлар нафақат давлат корхоналарига, балки, банк, кўрсатилаётган банк хизматлари, мижозларнинг банк хизматларидан қониқиш даражасига ҳам таъсир қилиши шубҳасиз, албатта. Бу борада Нурилла Абдуллаев бошчилигидаги жамоанинг шашти баланд. Улар “Hamkorbank” АТБ ходимлари қаторида, янги Ўзбекистонни равнақ топтириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни чуқур ҳис қилган ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига қулай банк хизматлари сифатини янада ошириш, мижозларнинг банкка бўлган ишончини орттириш борасида салмоқли ишларни амалга оширяпти.
Жорий йилда филиал жамоаси катта лойиҳаларни рўёбга чиқариш устида иш олиб бормоқда. “Energomax”, “Simba”, “Baraka Dekor” каби ўнлаб корхоналар, йирик мижозлар билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилиши кутиляпти.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими тартиб-тамойилига мувофиқ Чилонзор туманидаги Катта Козиробод, Хонтўра ва Баҳористон маҳаллаларига бириктирилган.
— Мазкур ҳудудларда, — дейди филиал раҳбари Н. Абдуллаев, — мавжуд тадбиркорларнинг муаммоларини ечишга ҳамда иқтисодий ўсишнинг драйвер соҳаларида янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда фуқароларга бизнес лойиҳаларни тайёрлашда консультатив кўмак бериш ва уни амалга ошириш жараёнларини доимий мониторинг қилиб бориш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлар самарадорлигини ошириш каби масалалар бўйича зарур чоралар кўришга алоҳида аҳамият қаратилади. Бу борада жамоамиз билан ҳамжиҳат ва самарали иш ташкил этамиз, деган умиддаман.
Филиалда ўз касбига меҳр қўйиб, нафақат ҳамкасблари, балки, мижозлар ҳурматини ҳам қозонаётган малакали ходимлар кўплаб топилади. Анвар Искандаров, Фарҳод Худоёров, Жасур Маҳмудов, Санжар Одилов, Дилмурод Шокиров кабиларни шулар жумласига киритиш мумкин. Назарий ва амалий билим, малакаларини уйғунлаштириб иш юритаётган шундай фаоллар бор экан, чилонзорлик “ҳамкорбанк”чиларнинг эзгу ниятлари ҳамиша рўёбга чиқаверади.
Ҳалимжон ТОҲИРОВ.

