Бўлажак Англия қироли маълум бўлди

Буюк Британия қироличаси Елизаветта II набираси шаҳзода Уильямнинг ўғли Жоржни қирол ролига тайёрлай бошлади. Бола ҳозир 8 ёшда. Қиролича у билан кўпроқ вақт ўтказиб, аста-секин керакли қоидаларни ўргатиб бормоқда.

Эмланмаганларга савдо йўқ
Латвия ҳукумати Инқирозни бошқариш кенгашининг эмланмаган фуқароларнинг савдо дўконларига киритмаслик ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Эндиликда мамлакатдаги дўконлар фақат эмланганлик сертификатига эга фуқаролар учунгина хизмат кўрсатади. Лекин бу қарор таълим тизимига таъсир қилмайди. Ўқувчилар ниқоб тақиб юришлари шарт бўлади.

Рус Модели ислом динига ўтди
Россиялик модель Анастасия Решетова ислом динини қабул қилди. У бир неча йилдан буён машҳур репер Тимати билан илиқ муносабатда эди. Жуфтликнинг бир нафар ўғил фарзан­ди бор. Эндиликда Решетова моделлик касбини ташлади ва “Қуръон”ни ўрганиш билан машғул бўлмоқда.

Бразилияликлар украинча гапирмоқчи
Бразилиянинг Прудентополис муниципалитетида украин тили расмий тил сифатида тан олинди. Бу қонун лойиҳаси депутатлар йиғилишида бир овоздан маъқулланди.
Прудентополисда украин тили португал тилидан кейин иккинчи ўринда туради. Бу каби қонуннинг қабул қилиниши бразилия­лик ёшларнинг Украинада таҳсил олиши учун жуда қўл келади.

Грин картага ариза олиш бошланди
АҚШ давлат департаменти грин карта лотереясида иштирок этиш учун аризаларни қабул қила бошлади. Қабул 9 ноябрга қадар давом этади.
Диверсификация лотереясини ҳар бир киши қўлга киритиши мумкин. Бу ҳужжат унга АҚШда яшаш ҳуқуқуни беради, оиласи бўлса, уларни ҳам бирга олиб кетиши мумкин.

Рус хакерлари ҳаммадан зўр
Аниқланишича, энг кўп кибер ҳужумлар Россия хакерлари томонидан амалга оширилар экан. Бу ҳақида Мicrosoft ҳисоботида айтиб ўтилди. Дунёда юз берадиган жами кибержиноятчиликнинг 50 фоизи русларга тўғри келади. Рус хакерлари кўпроқ АҚШ, Украина, Буюк Британия ва бошқа Европа давлатларига ҳужум уюштирар экан.
Иккинчи ўринни 28 фоиз билан Шимолий Корея, учинчи ўринни эса 8 фоиз билан Хитой давлати кибержиноятчилари эгаллаган.