«ЭНГ ЯХШИ МЕҲМОНХОНА БИЗГА ТАЯНМОҚЧИ»
«Hamkorbank»нинг Қўқон филиали билан боғланганимизда Корпоратив хизматлар бўлими бошлиғи Равшан Зохидов яхши янгилик борлигини айтди. Филиал йирик мижоз билан ҳамкорликни йўлга қўйибди. Бу Қўқон шаҳридаги энг яхши меҳмонхоналардан ҳисобланган “Asmald Palace Hotel” бўлиб, ҳамкорликнинг илк қадами ва ўзаро ишонч гарови сифатида банк томонидан 938 минг АҚШ доллари миқдорида кредит берилибди.
«Ҳар битта йирик мижоз бу йирик даромад дегани. Меҳмонхонани қай тарзда жалб қилдингиз?» деган саволимизга Равшанбек қуйидагича жавоб берди: «Asmald»нинг лойиҳа қурилиш фирмаси мижозимиз эди. Ёз ойида банкимиздан ҳисобрақамини олиб чиқиб кетмоқчи эканликларини айтишди. Сабабини сўрасак, биздаги фирмага эгалик қилаётган бинони гаровга қўйиб, бошқа банкдан кредит олмоқчи бўлишаётган экан. Шунда биз уларга таклиф бердик: «Қайси банк сизга шароит яратиб, айтган кредитингизни ажратиб берса, шу ерда қоласизми?» Улардан «фарқи йўқ, ишимиз тезроқ битса бўлди» деган жавобни эшитдик. Шундан сўнг маркетинг олиб бориб, ўз хизматларимизни тақдим этдик. Меҳмонхона ҳамкорликка рози бўлди. Улар сўраган кредитни тезроқ чиқариб беришга ҳаракатига тушдик. Шукрки, ишлар осон кечди».
Қувонарлиси, «Asmald Palace Hotel» «Hamkorbank»нинг молиявий кўмагига таяниб, пойтахтда ҳам замонавий кўринишдаги филиалини қуриб, ишга туширмоқчи.
Осиё.

