ОЧИНГ, РАСУЛОВ ЭШИКЛАРИ!

“Расулов эшиклари бор, муаммо йўқ”. Бу гапларни машҳур қизиқчи Шукрилло Исроилов мазкур маҳсулот рекламасида айтган эди. Дарҳақиқат, Мустақилликнинг илк йилларида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тадбиркор Ғофуржон Расулов томонидан ташкил этилиб, Расулов бренди остидаги эшик-ромлари билан танилган корхона ҳануз қурилиш маҳсулотлари бозорида етакчи.
2021 йил биз учун омадли келди. Аукцион орқали Янгийўл туманидан 2 гектарлик кўчмас мулк сотиб олдик. Бу ерда эшик-ром ишлаб чиқарадиган яна бир корхонамиз фаолиятини йўлга қўямиз. Янги объектимиз ишга тушса, 200 та иш ўрни яратилади.
“Hamkorbank”нинг Янгийўл филиали билан 2015 йилдан буён ҳамкорлик қилаётган бўлсак, жами 20 миллиард сўмга яқин молиявий кўмак олдик. Шу банкнинг кредитлари, сифатли ва тезкор хизматлари фаолиятимизни янада ривожланишига катта хизмат қилди.
Ҳозирда республика бўйлаб 60 та диллерларимиз бор. Келгуси йил чет давлатларга ҳам экспортни йўлга қўйиш ниятидамиз.
“Нимага Расулов бренди остидаги эшиклар машҳурликка эришди?” деб сўрасангиз, бунинг биринчи сабаби — Германия технологиясига асосланганимиз. Эшикларимиз юқори дид, замонавий дизайн асосида яратилади. Қолаверса, ҳар бир буюртмага алоҳида эътибор қаратамиз. Мутахассисларимиз юқори малакага эга. Энг муҳими, хомашёларимиз жуда сифатли, асл. Тахтани Хитой, бўёқларни Туркия ва Италиядан харид қиламиз. Мебеллар битта цехда кесилса, иккинчисида бўялади. Шу боис маҳсулотга чанг, ғубор ўрнашмайди, покиза ҳолатда ишлаб чиқарилади. Сотилган маҳсулотларимизда бирон нуқсон ёки носозлик кузатилса, бошқасига алиштириб берилади. Фаолиятимиз давомида шуни кузатдикки, бизнинг эшик-ромларимизни бир марта харид қилган мижоз, албатта, яна қайтиб келади. Сифатли, аммо арзон маҳсулотга қайси харидор қизиқмайди дейсиз?!
Маҳсулотларимиз асосини МДФ, ПВХА хомаёшларидан тайёрланган 15 турдан ортиқ уй жиҳозлари ташкил қилади. Яқин келажакда улар орасига алюминдан тайёрланган эшик-ромлар ҳам қўшилади. Айни пайтда корхонамизнинг ишлаб чиқариш ҳажми ойига 2 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.
Жорий йилдаги ютуқ­лари­миздан бири акфанинг “термо” деган янги технологиядаги турини патентлаштирганимиз бўлди. Насиб қилса, келгуси йилдан ишлаб чиқариш жараёнини ҳам йўлга қўямиз.

Нурсултон МАҲКАМБОЕВ,
“Rasulov G. I” МЧЖ бош ҳисобчиси.