АНТИҚА МУЗЕЙЛАР

Дунёдаги ғайриоддий музейларнинг сони жуда кўп. Улар ичидаги энг ғалатиси Германияда жойлашган Ёлғон музейидир. У ерда Гитлернинг сунъий мўйлови, “Титаник”даги радио рубка, ўрта аср жодугар супургиси, учар гилам, Иосиф Сталиннинг швабраси ва бошқа сохта экспонатлар намойиш этилган.
Амстердамдаги Инсон танаси музейини ўзига хос кўргазмали музей деб атаса бўлади. Музей 35 метрлик инсон танаси шаклида яратилган бўлиб, ташриф буюрувчилар инсон “тана”си бўйлаб ҳаракат қилишади. Ўзини ажабланарли даражада кичкина ҳис қилиб, тана аъзолари жойлашишини ичкаридан томоша қилиш, дарҳақиқат, жуда қизиқ туюлади.
Тўпловчи: М.Муҳаммадқулов