ПОЙТАХТЛИКЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг қамровли, сифатли ҳамда қулай банк хизматларини таклиф этиш ва уларга ҳудудий жиҳатдан яқинлашиш “Hamkorbank” АТБнинг пировард мақсадларидан. Айни шу мақсадда Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесида банк хизматлари офиси фойдаланишга топширилди. Мазкур БХО филиал мақомига тенглаштирил­ган. Шу боисдан ҳеч қандай филиалга бўйсунмайди ва Бош банк кўрсатмасига асосан мустақил фаолият олиб боради.Ушбу янги офисда мижозларга яратил­ган шароит, таклиф этилаётган хизмат турлари ва янги технологиялар замонавий андозаларга мос.
Янги БХОнинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар юқоридагиларни алоҳида таъкидлади. Офиснинг малакали ходимлар билан шакллантирилгани, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кенг кўламда, тез ва сифатли банк хизматлари кўрсатиш имконини беришини билдириб ўтди.
Барқарор ва ўз анъаналарига содиқ банкнинг пойтахтда иш бошлаган мазкур БХО билан тизимдаги офислар сони яна биттага кўпайди.
(Ўз мухбиримиз).