ЯНАДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРНИ КЎЗЛАЯПМИЗ

“Hamkorbank” АТБ Шаҳрисабз универсал банк хизматлари офиси 2020 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда молия муассасамиз ўз мавқеига эга, юқори кўрсаткичларга эришаётган ташкилотга айланиб улгурди. Китоб ҳамда Чироқчи банк хизматлари офислари унинг икки қанотига айланган.
2022 йил жамоамиз учун сермаҳсул йил сифатида якунланяпти, дея фахр билан айта оламан. Ҳар бир бўлим белгиланган режаларни муддатидан олдин ва юқори фоизларда бажаришни уддалади. Ўтган йилга нисбатан жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига умумий кўрсаткичларимиз 196 фоизга бажарилди.
Байрам арафасида ҳамкасбларим­нинг ютуқлари билан мақтанмоқчиман, ижобий маънода албатта. Кредит қўйилмалари 129, олинадиган даромадлар эса 111, ЭРКО даромад 128 фоизга етди. Пул ўтказмалари 708 фоизни, сўмдаги аҳоли омонатлари 131 фоизни кўрсатмоқда. Банкомат терминалларидан 196, Сбербанк онлайн даромади эса 1098 фоизга бажарилди.


Кўплаб юридик мижозлар банк хизматларимиздан фойдаланиб юксалмоқда. Улар билан ҳамкорлигимиз туфайли биз ҳам иқтисодий ривожлан­япмиз. Такрор-такрор кредит олган “Маърифат Рустам” фермер хўжалиги, “Shahrisabz farm”, “Alegarx nur” масъ­улияти чекланган жамиятлари, “Mirzohid Iskandar” хусусий корхонаси ва яна талайгина VIP мижозларимиз бор.
Ходимларимиз жуда аҳил ва ташаббускор. Ҳар бири ўзига хос ва нимаси биландир ажраб туради. Масалан, корпоратив хизматлар бўлими бошлиғи М. Бозоров зийрак, ҳар қандай ҳужжатни синчиклаб текширади. Яқинда “Конституциямизнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди. Қ.Холиёров, Ж.Эрбоев, Б.Норматов, Й.Ҳусанов, Б.Шероватов, Ж.Хушвақтов ва А.Мурадов каби ёш, шижоатли мутахассислар ўз йўналишида юқори кўрсаткичларга эришиб, банкимиз салоҳиятини ошир­япти.
Режалар катта. Янги 2023 йилда барча йўналишлар бўйича юқори натижаларни кўзламоқдамиз. Кўзлаган марраларга етишишимизга ишонаман.

Мўътабар ТЕМИРОВА,
ходимлар билан ишлаш менежери.