ОЛМАЗОРЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БИРГА
“Hamkorbank” АТБ тизимидаги муассасалар сони яна биттага кўпайди. Олмазор туманида шу номдаги янги универсал банк хизматлари офиси фойдаланишга топширилди. Энди мазкур туманни иқтисодий ривожлантиришга банкимиз ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшади.
Бугун айтиш мумкинки, молия бозорида банкимиз ўз ўрнига эга. Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратиш устида тинимсиз иш олиб борилмоқда. Шу мақсадда аҳоли учун қулай манзилларда янги шаклдаги универсал банк хизматлари офислари фаолияти ташкил этиляпти. Бизнинг муассасамизни ташкил этилиши бу йўлда яна бир қадам бўлди.
Офисимиз замонавий технологиялар билан тўлиқ жиҳозланган, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида малакали мутахассислар жалб этилди. Бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кенг турдаги барча замонавий банк хизматларини таклиф этамиз. Хусусан, мижозлар ҳисоб рақами ва пластик карталар очиши, валюта алмаштириши, кредит ва омонат расмийлаштириши, барча турдаги тўловларни амалга ошириши ҳамда халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиши ва юбориши мумкин. 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган.

Янги жойда иш олиб боришнинг ўзи бўлмайди. Жамоамиз дастлабки кундан шу сабаб икки карра масъулият билан иш бошлади. Амалдаги йилни ўзимиз учун “Мижозларни жалб қилиш йили” деб номладик. Йил бошидан хизмат кўрсатиш билан бир вақтда Олмазор тумани ҳамда Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларга кириб бориб, тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Чунки банклар орасидаги ижобий рақобатда кутиб ўтириш билан натижага эришиб бўлмайди.
Биринчи мижознинг кириб келиши бизни қувонтирди. У «Грант замон бинокор» МЧЖ раҳбари Аслиддин Ғанижонов бўлди. Тадбиркор мавжуд имкониятлар ва эътиборни кўриб ҳамкорликда ишлашга қарор қилди.
Мазкур корхона қурилиш фаолияти билан шуғилланади. Яқин кунларда янги бир лойиҳаси учун 550 миллион сўм кредит ажратамиз.
Тарғибот тадбирларининг самараси мижозлар сонининг кўпайишида кўзга ташланмоқда. Тумандаги “Uchtepa quruvchi va ta’minotchi”, “Bog’I eram оrоmgohi biznes”, “Disgolden”, “Disgolden inves” масъулияти чекланган жамиятлари ва “Tashpo’latov Anvar Karimovich” хусусий корхонаси ҳам ҳамкоримизга айланиб улгурди. Уларнинг бизга бўлган ишончи, зиммамиздаги масъулиятни янада оширади.
МФЙлар билан ҳамкорликда аҳоли орасига кириб боришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Фуқароларда банкимизга қизиқиш ортяпти. Ўзларининг бўш пул маблағларини омонатга қўювчилар бизни танлаяпти.
Янги йўлга чиқдик. Мақсадимиз ҳам замонавий, ҳам сифатли хизмат кўрсатиш. Бу йўлда олмазорликлар биз билан бирга.
Искандар Ғаниев,
Олмазор универсал банк хизматлари офиси бошлиғи

