АВТОКРЕДИТГА ТАЛАБГОРЛАР КЎП
“Hamkorbank” АТБнинг Денов универсал банк хизматлар офиси 2011 йилдан бошлаб аҳолига хизмат кўрсатиб келади. Бугунги кунда 20 мингга яқин мижози бор. Жисмоний ва юридик мақомга эга бўлганларнинг ўзи 3700 дан ортиқ. Бу туман аҳолисининг 5,7 фоизини қамраб олинганлигини кўрсатади.
Қалдирғоч ва Шўрчи банк хизматлари офисларини Суҳроб Худойбердиев ва Аҳлиддин Садритдиновлар бошқаради. Иккиси ҳам тажрибали, билимли ва изланувчан. Улар аҳолига қулайликлар яратишда ташаббускор. Масофа борасида мижозларга енгиллик яратади.
Отабек Ёдгоров УБХО очилгандан буён ишлаб келади. Айни пайтда корпоратив хизматлар бўлими 1-тоифали менежери сифатида ўз тажрибасига эга. Амал Расулов ҳам ҳудди шу бўлимда ишлайди. Улар ҳамиша маслаҳатчи. Муболағасиз ҳамкасбларининг устозлари. Чакана бизнес бўлими етакчи менежери Ўткир Мавланов фуқаролар билан энг кўп мулоқат қиладиган ходим. Истеъмол кредити ёки автокредит дейсизми мурожаат қилувчиларнинг барчаси унинг хизматидан мамнун.

Автомашинангиз бўлса яхшида. Узоғингиз яқин бўлади, ишингиз тез битади. Йўлга сарфланган вақтингиз тежалади. Маблағингиз етарли бўлса, албатта орзуларингиз бир зумда амалга ошади. Лекин камлик қилса… Бироз йиғиб қўйганларингиз бўлса бу муаммо эмас. Яшаш ҳудудингизга яқин бўлган “Hamkorbank” АТБнинг универсал банк хизматлари офисига мурожаат қилиш мумкин. Жумладан, Денов универсал банк хизматлари офисида бу борада қулай имкониятлар мавжуд. Улар тез ва сифатли хизмат кўрсатиб, мижозга ҳамиша кўмакка шай.
Бугун автокредитнинг талабгорлари кўп. Бирламчи ва иккиламчи автокредитларни ажратиш асносида халқимизга намунали хизмат кўрсатилаётганлиги сабабли жорий йилнинг шу кунига қадар деновликларнинг 1800 га яқини автомашинали бўлди. Фоиз ставкалари мижозлар учун қулай. Асосийси, орзуингиздаги машинани харид қилиш учун кутиш шарт эмас.
Мижозларнинг фаолияти турлича. Ёзда “Pepsi”, “Coca-Cola”, “Fanta” каби турли яхна ичимликларни хоҳлаб қолишимиз табиий, албатта. “Денов маззали сувлари” масъулияти чекланган жамияти Сурхондарё вилояти бўйлаб аҳолига ичимликлар етказиб беришни таъминлайди. Энг йирик мижоз ҳисобланган “Денов Диёрбек Транс” МЧЖ тасарруфидаги “Евромед” соғломлаштириш клиникаси туман аҳолисининг асосий қисмига сифатли тиббий хизмат кўрсатади. Энг намунали ҳамкор саналган “Денов Агро Экспорт Импорт” МЧЖ эса қўшни давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жамият нафақат чорва моллари учун ем-хашак импорти балки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.
Аҳил жамоага Жасурбек Раимқулов бошчилик қилмоқда. У иқтисодий билим ва салоҳиятга эга. Жамоада соғлом муҳит ярата олган. Замирида эса халқимизга намунали хизмат кўрсатишни кўзлаган.
Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА.