ЎРИКНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Боғлардаги ўрикни кўриб ҳавасингиз келади. Шундай бўлсада, меваларнинг ҳиди ва рангига эътибор бериш талаб этилади. Яхши ўриклар сезиларли даражада хушбўй ҳид таратади ва мева пўстлоғидаги ранг бир текис тақсимланган бўлиши керак.
Ўрикнинг фойдали хусусиятлари:

  • B, C, E, К гуруҳлари витаминлари;
  • никотиник кислота;
  • микроэлементлар: магний, калсий, калий, темир, йод, фосфор;
  • органик кислоталар: лимон, олма;
  • глюкоза, сахароза, фруктоза;
  • пектинлар;
  • пектин;
  • флавоноидлар;
  • клечаткалар бор.
    Шунингдек, ўрик қоматга зарар етказмайдиган паст калорияли мева ҳисобланади,
    Ўрикни тез-тез истеъмол қилишнинг 5 та сабаби:
  • ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради;
  • қон айланиш жараёнларини яхшилайди;
  • қон томирларининг деворларини мустаҳкамлайди;
  • антиоксидант қариш жараёнини секинлаштиради;
  • юрак учун фойдали бўлган калий етишмовчилигининг олдини олишга ёрдам беради.
    Кунлик эҳтиёжнинг 70 фоизни тўлдириш учун 100 грамм ўрик истеъмол қилиш кифоя.
    Ўрик – соғлом бўлишга ёрдам берадиган мева, бироқ уни ортиқча истеъмол қилмаган маъқул. Кунига 200-300 грамм ўрик истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали. Оч қоринга ёки кечаси истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки улардаги мевали кислоталар ошқозон-ичак тракти шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатиши ва шишни келтириб чиқариши мумкин.
    Ўрикнинг фойдали хусусиятлари кўп, бироқ баъзи инсонлар бу мевани истеъмол қилишни тўхтатиши керак.