ИЗЛАНИШЛАР ИЖОБИЙ САМАРА БЕРМОҚДА

Урганч Универсал банк хизматлари офиси “Hamkorbank” АТБнинг энг йирик ва намунали муассасаларидан. Унинг бир бўлаги сифатида Гурлан БХО ўн йилдирки, туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда.
Офисимиз 2012 йилда туман марказида Гурлан мини банки сифатида ташкил қилинган. 2021 йилдан бошлаб мини банк негизида Гурлан банк хизматлари офиси ташкил қилинди. Йилдан — йилга хизмат турлари кўпайганлиги сабабли қўшимча иш ўринлари яратилди ва ҳозирги кунда кичик жамоамиз аъзолари 6 нафарга етди.
Банкимизда ўзига хос молиявий маданият шаклланган. Ўртача ойлик айланмаси 500 млн. сўмдан юқори мижозларимиз сони 10 тадан ортди. “GURLAN MEVA FOOD AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти каби йирик мижозлар хизматимиз­дан мамнун. Жамиятнинг йиллик экспорт ҳажми бир млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, “Зарбдор” хусусий корхонасининг йиллик банк айланмаси 30 млрд.сўм, “Gurlan Metall Servis” МЧЖники 6 млрд. сўмдан ортиқ. Уларнинг ҳисобрақамлари айнан бизда шаклланган.
Ҳамкасбларимнинг ҳар бири ўз йўналишлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичларини бажариб келмоқда. Хусусан, жорий йил 1-чорак якунлари бўйича чакана бизнес йўналишида “Энг яхши универсал менежери” танловида Жавоҳир Тожибоев 3-ўринни қўлга киритди. Истеъмол кредит менежери Мирвоҳид Нуриддинов эса май ойи натижалари бўйича чакана кредитларини сотиш йўналишида (ойига 2 млрд. сўмдан ортиқ) юқори натижага эришди. Шахсан ўзим март ва апрелда ойига 2 млрд. сўмдан кўп кредит ажратишга муваффақ бўлдим.
Муваффақиятлар инсонга кўтаринкилик бағишлайди. Фаолиятим давомида бунга яна бир бор амин бўлдим. Ўтган 2022 йилда “Hamkorbank” АТБ томонидан ташкил қилинган “Мижозларга энг яхши хизмат кўрсатган Банк хизматлари офиси” номинациясида 1-ўринни эгалладик. БХОларнинг молиявий кўрсаткичлар бўйича ташкил қилинган “Энг яхши БХО” номинациясида туман марказларида жойлашган БХОлар (50 дан ортиқ) ичида 2022 йил давомида уч бор ғолиблар сафидан ўрин олдик.
Амалдаги йилнинг беш ойида белгиланган фойда режаси кўрсаткичини 111 фоизга бажаришга эришдик. Бу 2 миллиард­ фойда дегани. Юридик шахсларга ажратилиши белгиланган кредит ва жисмоний шахсларга ажратилган кредит режасини ортиғи билан бажардик. Мазкур кўрсаткичларни юқори даражада бажарилиши натижасида БХОнинг ҳар бир ходимига тўғри келадиган фойда кўрсаткичини йил бошидан 57 млн. сўмдан 67 млн. сўмга оширишга муваффақ бўлдик. Изланувчан ходимларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида УБХОнинг фойдасидаги улушимиз ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўтарилди.
Самарадорлик тинимсиз қилин­ган меҳнат, изланиш ва янгиликка интилишда кўринади. Бу борада БХОнинг тажрибали ходимлари Ойбек Қўчқаров, Умида Бабаназарова, Иномжон Бекчанов, ёш ва иқтидорли ҳамкасбларимиз Жавоҳир Тожибоев ва Мирвоҳид Нуриддиновлар астойдил хизмат кўрсатаётганини таъкидлаш лозим. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан чакана хизматлар бўйича белгиланган 9 та йўналиш режаларининг барчасини бажариб келмоқдамиз. 270 дан ортиқ юридик, 1000 дан ортиқ жисмоний мижозга хизмат қилаётганимиздан мамнунмиз.
Эргаш МАТЁҚУБОВ,
Гурлан БХО бошлиғи.