НАВБАТ НАРПАЙГА

Каттақўрғон универсал банк хизматлари офиси 2020 йилда фаолиятини бошлаган. Шундан буён “Hamkorbank” АТБ томонидан қўйилган барча бизнес режаларни ортиғи билан бажариб келмоқдамиз. 2024 йилда ҳам бу анъанага содиқ қолдик. Олти ойлик якунида яна ғолибмиз: 3-гуруҳ филиаллари ичида 1- ўрин.
Ҳамкасбларимнинг ўз вазифасини сидқидилдан бажариши ҳар жабҳада исботини топмоқда. Улар Бош банк кўрсатмаларини биринчилардан бўлиб амалга оширишмоқда. Мижозлар сонини ошириш мақсадида якдил жамоамиз маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашмоқда. Жорий қилинган янгиликлар, имтиёзлар ва имкониятлар ҳақида тушунчалар бериляпти. Масалан, хорижда ишлаётган фуқароларнинг оилалари халқаро пул ўтказмаларини онлайн ва «Сбербанк онлайн» орқали олишлари мумкинлиги юртдошларимизни уйдан чиқмай мақсадга етишлари учун яна бир қулайлик яратди. Бу тарғибот нафақат имконият, қулайлик, балки, янги мижоз жалб қилиш демакдир. Янгилик­ларни тез етказиш борасида чакана бизнес бўлими ходимлари хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар чакана маҳсулотлари, яъни «Сбербанк онлайн», виза карталар ва ВАШ амалиётларини сотишда самарали иш ташкил қилган.
Ҳуршид Раҳмонов чакана бизнес бўлими бошлиғи. У юқоридаги хизматларни кўрсатишда вазифасини сидқидилдан уддалагани боис Бош банк “Ташаккурнома”сини олди. Ютуқларга эришишда ундирув хизмати бўлимидаги ҳамкасбларимизнинг хизмати катта бўлди. Улар кредит портфелга нисбатан муаммоли кредитлар салмоғини камайтириб, минимал кўрсаткичга туширгани ижобий. Кредит хизматлари бўлими ходимлари эса юридик мижозлар жалб килишда фаол. Эндигина ҳамкорликка қўшилган мижозларга кредитлар ажратиш орқали янги иш ўринлари яратилиши ва иш ҳақи карталари очиш орқали УБХО даромадининг ортишига эришдилар.
Банкоматлар хизматига тўхталадиган бўлсам, яқин ҳудудларнинг 7 жойида банкоматлар ўрнатилди. Ушбу хизматлар орқали аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш таъминламоқда.
Ўтган йили Иштихон тумани марказида “Иштихон” БХО ташкил қилинган эди. Айни пайтда БХО режаларни ортиғи билан бажариб келмоқда. Навбатдаги мақсад — Нарпай тумани марказида ҳам кичик молия ташкилоти очиш. Бу каби ражалар банк хизматларимиз ҳажмини ортишига замин бўлиши аниқ.
Элёрбек ПАРДАЕВ,
Каттақўрғон универсал банк хизматлари офиси Бек офис бошлиғи-бош бухгалтер.