ТЕЖАМКОР ТРАНСФОРМАТОРЛАРГА ТАЛАБ ОРТМОҚДА
Қиш фаслининг совуқ бўлиши электр энергияси тизимидаги муаммоларни юзага чиқаради. Хусусан, айрим эски трансформаторлар юкланишни кўтара олмай, электр таъминотида узилишлар кузатилади. Шундай вақтда ўз-ўзидан тежамкор трансформаторларга талаб ортади.

Самарқанд вилоятидаги “Каттақўрғон электр техника” масъулияти чекланган жамияти бу борада республикамиз бўйлаб сифатли маҳсулотлари билан муаммога ечим бўлмоқда. 2010 йилда ўз фаолиятини бошлаган корхонада йилига 1200 дона трансформатор ишлаб чиқарилади. Бу ерда ишловчилар асосан маҳаллий ёшлар. “Устоз-шогирд” мактабида касбга йўналтирилаётган кадрлар олдига сифат ва янги лойиҳалар устида ишлаш асосий вазифа сифатида қўйилади. Шундан бўлса керак, улар тайёрлаётган маҳсулотларга ички бозорда талаб катта. «Hamkorbank» АТБ Каттақўрғон универсал банк хизматлари офиси корхонанинг молиявий кўмакчиси ҳисобланади.
Мухбиримиз Бекзод Муталлибов мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, газета учун суратлар олиб қайтди.

