“ЧЕМПИОН” БИЛАН ЧЕМПИОН
“Hamkorbank” Ургут универсал банк хизматлари офиси йигитлари орасида ҳам отга меҳр қўйганлари бор. Корпоратив хизматлари бўлими менежери Сардорбек Пардаевни бемалол чавандоз дейиш мумкин. У болалигидан от парваришлашни яхши кўради, ишдан бўш вақтларида кўпкарида қатнашиб туради.
Сардорбек “Чемпион” лақабли отини ўқувчилик пайтларидан ўзи боқиб, катта қилган. Ўшандан буён “Чемпион” у билан бирга. Чавандоз йигитимиз бир неча бор кўпкарида шу оти билан ғалаба қозонган. Бу эса банк ходимлари фақат ҳисоб-китобни билмай, от билан тиллашишни, эрйигит бўлиб майдонларда йигитлик орини ҳимоя қилишни ҳам уддалайди деганидир.

