“HAMKORBANK” НУРОНИЙЛАР УЧУН ХАЙРИЯ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗДИ

“Hamkorbank” жамоаси Андижондаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан бирида жойлашган қариялар уйида яшовчи нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга зарур бўлган кундалик эҳтиёж воситаларини етказиб берди.


“Hamkorbank” учун ижтимоий масъулият нафақат юзаки тадбир, балки, фаолиятининг ажралмас қисмидир. Банк кекса авлод вакилларига ғамхўрлик қилиш, уларнинг ҳаётини яхшилаш орқали жамиятнинг барқарор ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш ҳамда ижтимоий адолатни таъминлашга бўлган иштиёқини намоён этади.

Ушбу ижтимоий акция акция орқали банкнинг ЭСГ ва корпоратив ижтимоий масъулият тамойилларига содиқлигини орттириш, мизожлар ва ҳамкорлар орасида ишончни мустаҳкамлаш ва жамоа ичида корпоратив маданиятни ривожлантириш, ходимларга жамиятга фойда келтириш орқали ижтимоий масъулятни ҳис қилиш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва бу орқали уларнинг мотивациясини оширишга ўз ўрнида хизмат қилди.


“Hamkorbank” келгусида ҳам бу каби хайрли ишларни амалга ошириб, жамиятнинг барқарор ва фаровон келажаги учун ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.

Сардорбек АБДУРАҲМОНОВ,
Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув масалаларини мувофиқлаштириш бўлими мутахассиси