ҚАЙ БИРИ КУЧЛИ?

“Hamkorbank” улкан меҳнат аренаси демакдир. Унда қизғин меҳнат жараёни кечмоқда. Бу жараёнда барча етакчилик учун интилади. Газетамизнинг ушбу сонидан бошлаб “Hamkor arena” деб номланган янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Мақсад — банк тизимидаги меҳнат самарадорлигини ошириш, беллашувга чорлаш орқали тармоқлар ўртасида соғлом рақобатни юзага келтиришдан иборат.

“Hamkor arena”да деярли тенг, ҳудуд жиҳатдан бир-бирига мос тармоқ ва БХОлар ўртасида беллашув бўлиб ўтади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида 2024 йил натижалари бўйича чакана бизнес йўналишида юқори натижаларни қайд этган тармоқ ва БХОлар танлаб олинди. Жорий йилнинг олти ойлик якунларига қадар тармоқлар 2024 йилда эришган натижалари бўйича беллашсалар, кейинги даврларда 2025 йилнинг олти ойлик ва тўққиз ойлик натижалари бўйича баҳс олиб борадилар. Кўрсаткичлар иккала тармоқнинг умумий натижасида ҳар бир тармоқнинг улушидан келиб чиқиб, ўртача бир ходимга нисбатан фоиз ҳисобида акс эттирилади. Ғолиблар якуний босқичда бир-бирлари билан куч синашди.
“Hamkor Arena”даги биринчи рақиблар: Шокир Иброҳим номидаги МБХО бошқарувчиси Музаффар Назаров ва Нодирабегим УБХО бошқарувчиси Дурбек Абдураҳмонов ҳамда улар етакчилик қилаётган банк хизматлари офисларининг чакана бизнес йўналишидаги айрим хизматлар кўрсаткичлари. Бу икки етакчи бир неча йилдан буён ижобий маънодаги рақобат муҳитини яратиб келади.

Якуний ҳисоб-китобларга кўра, Шокир Иброҳим номидаги МБХО ғолиб бўлди ва кейинги турга йўлланмани қўлга киритди. Лойиҳамизда биринчи бўлиб, “лаббай” деб иштирок этганликлари учун Музаффар Назаров ҳамда Дурбек Абдураҳмоновларга миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятларида муваффақият тилаймиз. Лойиҳамизга бефарқ бўлманг ва кузатиб боринг.

Лойиҳа муаллифи: Чакана бизнес департаменти директори в.в.б. Жасур Жўраев.