ҲАЗОРАСП УБХО ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
“Hamkorbank” АТБнинг узоқ Хоразмдаги тармоқларидан бири — Ҳазорасп УБХОда ишлар жадал, кўрсаткичлар юқори. Айниқса, Кенгаш раисининг ташрифи УБХОдаги меҳнат муҳитига янада кўтаринкилик бахш этди.
Кенгаши раиси Икром Ибрагимов банк биносини диққат билан кўздан кечирар экан, ҳеч бир детални эътибордан четда қолдирмади. Ташкил этилганига 7 йил бўлган УБХОнинг умумий ҳолати талаб даражасида, стандартларга жавоб беради. Фақатгина ташқи фасадни бунданда замонавийлаштириш, мижозлар учун қулай шароит яратиш учун қўшимча таъмирлаш ишлари зарур. Яъни ташқарида соябонли кутиш майдончалари барпо этилиб, ёритиш чироқлари янгисига алмаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу Кенгаш раисининг кўрсатмалари.
Кўпчиликка маълум, охирги йилларда Ҳазорасп юқори кўрсаткичларга эришиш орқали олдинги ўринларни забт этиб келмоқда. 12 нафар ходим билан иш бошлаган жамоа сони бугунга келиб 55 нафарга етди.
Учрашув пайтида УБХО томонидан қўшни Боғот туманида яна бир банк хизматлари офисини ташкил қилиш таклифи ўртага ташланди. Таклиф Кенгаш раиси томонидан маъқулланди. Насиб қилса, тез орада “Hamkorbank”нинг навбатдаги тармоғи ўз фаолиятини бошлайди.
Кенгаш раиси шу куни тушликни ходимлар даврасида ўтказди. Дастурхонга хоразмча палов тортилиб, бутун жамоа биргаликда баҳам кўрди. Самимий дўстон мулоқот чоғида тармоқ ходимларининг самарали меҳнатлари эътироф этилди. Учрашув самимиятга, хурсандчиликка йўғрилди.
1 июнь ҳолатига базавий фойда режасини 109 фоизга бажарган жамоа йил охиргача самарадорликни янада оширишга ваъда берди.
“Аслида ҳам натижа кўрсатишга одатланганмиз, лекин Кенгаш раисининг йўқлови, банкимиз ходимларига кўрсатган илтифоти кайфиятмизни аввалгилданда чоғ қилиб юборди”, дейди УБХО бошқарувчиси Дилшод Абдуллаев.

