РАҲБАР БИЛАН УЧРАШУВ КАЙФИЯТИМИЗНИ КЎТАРДИ

Хоразмда “Hamkorbank” АТБнинг 3 та йирик -Хоразм МБХО, Хазорасп ҳамда Урганч УБХОлари жойлашган. Уларнинг иқтисодий салоҳияти замон талабларига мос ва хос бўлиб хизмат сифати даражаси ҳам юқори.

Яқинда банк Кенгаш раиси бизнинг Хоразм минтақавий банк хизматлари офисида бўлди. Ходимлар ва мижозлар учун яратилган шароитлар, хизмат турлари ва сифати билан танишди. Улар билан суҳбатлашди ва кўрсаткичларимизни бошқа филиаллар билан таққослаб, юқори томонларимизни таъкидлаб ўтди. Хоразм МБХОнинг очилиши, Урганчнинг янги биноси тарихи ҳақида гапирди.

Авесто БХОга борган Кенгаш раиси мижозларнинг кўплигига гувоҳ бўлди.

— Мижозлар учун жорий қилинган онлайн хизматларни янада кенгайтириш лозим. Бу хизмат тури уларнинг вақтини тежаш, иссиқ ва совуқда узоқ кутиб қолмаслик ва истаган вақтида банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради, -деган таклифни илгари сурди.  

Ходимлар билан суҳбатлашиш асносида “Сизлардан кўнглим тўқ. Тез ва сифатли хизмат кўрсатяпсизлар”, дея руҳлантирди. Бу ҳамкасбларимнинг масъулиятини оширди. Кадрлар менежери Нодирахон Бабаева  таъсирланиб “Агар менга бошқа банк ёки соҳам билан боғлиқ жойда ишлаш таклифини беришса, ҳеч иккиланмай шу жамоани, шу банкни танлайман” дея ҳурматини билдирди.  

Шунингдек, Кенгаш раиси хорижий давлатларда жорий қилинган банк хизматларига тўхталди. Улар анча илгарилаб кетганлигини айтиб ўтди, ўзининг тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. “Сизларнинг ҳозирги фаолиятингиздан ҳам хурсандман. Бироқ ўқиб – ўрганишимиз, дунё банклари даражасига етишимиз учун янгиликлардан бохабар бўлишимиз, замонавий қулайликлар яратишимиз керак” дейиши жамоага кўтаринки руҳ берди.

Ободонлаштириш, тозалик ва янги қурилишлар, мижозларга янада қулайликлар яратиш учун “стоянка”ни кенгайтириш таклифини берди. Бир дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурилди. Айни пайтда мижозларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича вилоятимиздаги 3 та банк умумий йиғими Тошкентдан кейин 2-ўринда туришимизни Кенгаш раисидан эшитиш фахрини ҳар биримиз қалбимиздан ҳис қилдик.

Азамат АТАЖАНОВ,

Хоразм МБХО бошқарувчиси