БАНК — ИШОНЧЛИ КЎМАКЧИМИЗ
“JIZZAX BEK-STAR” масъулияти чекланган жамияти директориман. Пайпоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида 2020 йилдан буён “Hamkorbank” АТБ Жиззах минтақавий банк хизматлари офиси мижозиман. 30 турдан зиёд пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, 130 та иш ўрни яратганмиз.

Йилига 4 миллиард 500 минг сўмдан ортиқ айланма маблағимиз айнан “Hamkorbank” томонидан юритилади. Банкда кўрсатиладиган хизматлар 24/7 режимда эканлиги, мобил банкклиент орқали тез ва осон ишлаши ишимизда анча қулайлик яратяпти.
Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш тараққиёт ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан. Биз ҳам ана шу ғояни илгари суриб, аҳоли эҳтиёжларини инобатга олиб, ҳамёнбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз.
Дизайин ва сифат борасида талаблар юқори бўлаётган бугунги кунда маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда корхонамизни ривожлантириш учун янги жиҳозлар, техник ускуналар сотиб олмоқчи бўлдик. Маблағ борасида кўмакчи Жиззах минтақавий банк хизматлари офиси бўлди. Уларнинг молиявий қўллаб-қувватлаши билан Хитойдан техник жиҳозлар олиб келинди. Айни пайтда фаолиятимиз анча ривожланди, маҳсулотларимиздаги табиийлик, сифатга алоҳида эътибор берганимиз боис ички бозорда талаб юқори, харидоргир ва асосийси, ҳамёнбоп. Республикамиз бўйлаб нафақат ички бозорларда, балки электрон дўконларда, “маркет плейслар” орқали, жумладан, “Uzum market”, “Yandex Go” электрон дўконлари орқали харидорларга етказиб бериш йўлга қўйилди. Келаси йилдан экспорт қилиш ҳаракатидамиз.

“Hamkorbank” муболағасиз мижозлар учун фаолият кўрсатаётган энг яхши банклардан бири. Ушбу молия ташкилотини танлаб адашмадик. Ҳозир ҳам бир нечта кредит линияларимиз бор. Хом-ашё ва ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш мақсадида ҳам миллий валютада, ҳам хорижий валютада кредит олганмиз. Ушбу кредитларни олишда банк ходимлари ортиқча қоғозбозликларсиз қисқа муддатда мақсадимизни амалга оширишди.
Бугун тадбиркорлик қилиш учун имкониятлар кенг. Фақат ҳаракат қилиб, астойдил меҳнат қилинса бас.
Марҳабо Ёқубова,
“JIZZAX BEK-STAR” МЧЖ директори

