СИЗНИНГ ҲУҚУҚИНГИЗ

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида

  1. Савол: Турмуш ўртоғим кўп йиллардан буён бедарак йўқолган. У билан тузилган никоҳимни бекор қилсам бўладими?

И.ОРИПОВА,
Қўрғонтепа.

Жавоб: Бундай ҳолатда биринчи навбатда суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори зарур. Ана шу қарор асосида эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улардан бирининг турар жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи томонидан (эр ёки хотин доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар) амалга оширилади. Бу Оила кодексининг 43-моддасида кўрсатиб ўтилган.

Саволга ҳуқуқшунос Маҳаммадқосим ЮЛДОШЕВ жавоб берди.