ШАҲРИСАБЗДА ЧАКАНА ХИЗМАТЛАР ЎСМОҚДА
“Hamkorbank” АТБ Шаҳрисабз УБХО йилдан-йилга ўсиб, режаларни бажаришда юқори самарадорликка эришиб бормоқда. Айниқса, чакана хизматлар бўйича кўрсаткичлар мақтанишга арзигули. Бу ҳақида 2021 йилдан буён мазкур бўлимга бошчилик қилиб келаётган Хусниддин Элмуродов фахр билан сўзлаб берди.
— УБХОмиз чакана йўналишдаги хизматларнинг деярли барчасида белгиланган режани ортиғи билан бажариб келмоқда, — деди у. — Жорий йил бошидан бери “Золотая корона” онлайн даромади 176 фоиз, “Халқаро пул ўтказмалари+золотая корона” онлайн даромади 173 фоиз, “SWIFT” хизматидан олинган даромадлар 122 фоиз, “ВАШ+конверсия” даромадлари 150 фоиз, халқаро пластик карталар даромади 211 фоиз, кредит ўстириш режаси базавий 168 фоиз, актив халқаро пластик карталарни ўстириш режаси 133 фоизга адо этилди. Ушбу йўналишда фаолият юритаётган 20 нафар ходимнинг барчаси натижалар учун бирдек ҳаракатда эканлиги сабабли тармоқнинг 60 фоиз даромади чакана хизматларга тўғри келмоқда.
Даромадларнинг ўсишида универсал менежерлар Муҳиддин Султонов, Шамшир Шодмонов, Аллаёр Чориёров, истеъмол кредити етакчи менежери Азизжон Жўраев, кассирлар Назокат Исломова, Шоҳрух Суюнов каби малакали, тезкор ходимларнинг ҳиссаси салмоқли. Жамоа 2025 йилни катта ютуқлар билан якунлаб, энг юқори рағбатлантирувчи мукофотни қўлга киритиш иштиёқида.

