СИЗНИНГ ҲУҚУҚИНГИЗ

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грант лойиҳаси асосида

Савол:  Агар иш берувчи томонидан ходимга иш ҳақини тўлаш кечиктирилса, иш берувчига нисбатан чора кўриладими? Умуман, иш ҳақини тўлаш тартиби амалдаги қонунчиликда қандай белгиланган?

Иқболжон Орипов,

Улуғнор тумани.

Жавоб: Ҳа, иш берувчи иш ҳақини кечиктириб тўласа, унга нисбатан қонунан чора кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 333-моддасига  мувофиқ иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши шарт.

Иш ҳақини кечиктириш – қонунбузарлик ҳисобланади. Шундай холат кузатилса, иш берувчига нисбатан қўлланиладиган чоралар қуйидагича:

  1. Моддий жавобгарлик
  2. Иш берувчи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация (пеня) тўлаши шарт.
  • Маъмурий жавобгарлик
  • Иш берувчига нисбатан жарима қўлланади.
  • Жиноий жавобгарлик (оғир ҳолатларда)
  • Агар иш ҳақи узоқ муддат (бир неча ой) тўланмаса, жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

Саволга ҳуқуқшунос Азизбек ЖАЛИЛОВ жавоб берди.