ХИЗМАТИМИЗ ЗАМОНАВИЙ ВА СИФАТЛИ
“Hamkorbank”да банк хизматларини электрон шаклда тақдим этишга ўтилиши ва аҳолига қулайлик яратилиши МБХОлардан тортиб микроофисларда ҳам хизмат сифатини оширди.
Мижозларда молиявий хизматлардан қаерда ва қачон фойдаланишни танлаш имконияти пайдо бўлди. Чунки уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 24/7 режимида ишлайдиган офислар очилди. Бу эса электрон тўлов тизимлари, электрон пуллар, масофавий банк хизматлари, онлайн-банкинг маҳсулотлари, банк терминаллари ва автоматлаштирилган банк марказлари қаторида бизнинг Гулистон БХО фаолияти ривожланяпти. 16 йиллик меҳнат, тажриба йиллар мобайнида БХО салоҳиятини оширди, гулистонликларни молиявий қўллаб-қувватловчи дўстга айланди. Унинг айнан Гулистон бозори ёнида жойлашуви кўплаб қулайликларни яратди. Оддий фуқародан бошлаб якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар, корхона-ташкилот ва ҳар қандай фирманинг молиявий “ҳаёти” айнан биз билан боғланди, десам муболаға бўлмайди. Кичик муассасамизнинг аҳоли ўртасида ҳурмат топишида Жасур Жўраев, Шерзод Аҳмаджонов, Сардор Давлатов, Жасур Ўсаровларнинг хизматлари катта.
Ўсиш таҳлили 2026 йил 1 январь ҳолатига 227 та юридик ҳамкорнинг 96 тага ортганини, якка тартибдаги тадбиркорлар 185 тага етганини кўрсатмоқда. “Thermo install”, “Zarafshon oq yul avto”, “Impexup”, “Tezkor bur-Navoiy”, “Avto kompleks Navoiy” каби ўндан ортиқ йирик ҳамкорларимиз қаторига “Ajr farm”, “Tezkor bur-navoi”, “Koshonai Navoiy” МЧЖдек йирик мижозлар жалб қилиниши изланувчан ҳамкасбларимнинг ҳаракати натижаси. Муваффақиятларимиз салмоқли. 2015 йил якуни бўйича жанубий-ғарбий (воҳа) ҳудуддаги 1-тоифа мини банклар гуруҳида “Энг самарадор мини банк” номинациясидаги ғолибликни 2021-2025 йилларда такроран қўлга киритдик. Умид Абдиев, Бахтиёр Қулмуродов, Эъзозбек Анваров, Исмигул Сатторова сингари етук мутахассислар билан муваффақиятларга эришяпмиз.
2026 йилда Бош банк томонидан самарадорлигимиз юқори баҳоланиб, яна битта универсал менежер штати берилди. Унга ёш, келажаги порлоқ Ҳумоюн Нурмуродов тасдиқланди. Бу хизматларимизга талаб ортаётганини кўрсатади. Аҳоли молиявий маданиятининг ўсиши эса банкларга нисбатан муайян талабларни қўйяпти. Бундай ҳолда юқори сифатли рақамли банкинг хизматларини тақдим этадиган банклар, шубҳасиз, устунликка эга бўлади. Рақобат бозорида фақат ўз фаолиятини банк бизнесининг янги талабларига ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига мувофиқ ўзгартирган банклар барқарор ишлайди — “Hamkorbank”да бунга имкон бор.
Бобур ТЎРАЕВ,
Гулистон БХО бошлиғи

