ЧАРЛИ ЧАПЛИНДАН ҚИЗИҚАРЛИ ИҚТИБОСЛАР
Ҳаёт гўзал нарса — ҳатто медуза учун ҳам.
Мен сийқаси чиққан иборалардан қўрқмайман. Бутун ҳаёт бир қолипдаги гаплардан иборат. Ҳаммамиз яшаймиз ва ўламиз, кунига уч марта овқатланамиз, севамиз ва севишда тўхтаймиз.
Ҳеч қачон бола бўлмаган одам — ҳеч қачон катта бўла олмайди.
Кўп вақтим циркда ўтган. Мен ҳар доим дорбозлардан жуда хавотирланардим.
Ҳаммаси тасодифан содир бўлди. Оператор мендан грим қилинишим кераклигини айтди. Кийим-кечаклар бўлимига қараб борарканман, йўл-йўлакай ўйладим: барчаси бир-бирига қарама-қарши бўлиши керак: кенг шим ва тор кўйлак, катта бош ва кичкина шляпа, жуда толиққан, лекин барибир жентельмен.
Оддийлик — қийин масала.
Ҳаммаси самимийликда. Банан пўстлоғида сирғалиб йиқилиб тушган чолга раҳмимиз келади. Мабодо, худди шу нарса бирор бир ўшқирган бой жаноб билан содир бўлса, биз куламиз.
Менинг дардим бировнинг кулгиси сабаби бўлиши мумкин, лекин кулгим ҳеч қачон бировнинг дардига сабаб бўлмаслиги керак.
Мен томошабиннинг ҳам кулишини ҳам йиғлашини истардим, ким нима деса десин, лекин мен буни уддасидан чиқдим.
Менинг энг яқин дўстим кўзгу, чунки ҳеч қачон мен йиғлаган пайтимда у кулмайди.
Бу фоний дунёда ҳеч нарса абадий эмас, ҳатто нохушликлар ҳам.

