Чодак қишлоғи
Тоғлар ёнбағрида жойлашган Поп туманидаги Чодак қишлоғи ўзининг сўлим табиати ва салқинлиги билан меҳмонларни ўзига ром этади. Қамчиқ довонига кўтарилиш олдидан бир дам бу масканга тўхтасангиз дилингиз яйрайди, тоза ҳавосидан тўйиб нафас оласиз.
Кейинги йилларда Наманган туризм салоҳиятига муносиб ҳисса қўшаётган қишлоқнинг қиёфаси янада чирой очмоқда. 300 дан ортиқ уй меҳмонхоналари ташкил этилдики, бу сервис хизмати янада ривожланганини кўрсатади. Уйидан меҳмонга жой бериш чодакликларга хос фазилат.





