МУКОФОТЛАР ЭГАСИНИ ТОПДИ
“Hamkorbank”нинг 29 йиллиги муносабати билан тизимдаги кўп йиллик самарали ва садоқатли меҳнати, жамоадаги фаоллиги, ёш мутахассисларни тарбиялаш ҳамда банкнинг молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар Банкнинг махсус фахрий ёрлиғи ва кўкрак нишони ҳамда II даражали “Самарали меҳнати учун” медали билан тақдирланган эди.
Бош банкнинг мажлислар залида мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Йиғилишни Банк Бошқарувининг раиси Ж.Ҳасанов кириш сўз билан очди.
Тақдирланганлар орасида ходимлар — Хўжаобод филиали касса амалиётлари бўлими чиқим касса кассири Гулчеҳра Умрзоқова, Урганч филиали Хонқа банк хизматлари офиси бошлиғи Мухторбек Назуров, Олмалиқ филиали корпоратив хизматлар бўлими транзакцион менежерлари 1-тоифали менежери Феруза Исмоилова, банк фахрийлари — Марипатхон Атабекова, Эркин Мадалиев, Юнусхон Иномов, Замира Ўктамова, Виталий Жеребилов каби кўплаб ўз касбининг фидоийлари бор.
Р. Мухторов