Йирик мижозлар ривожланишда
“Hamkorbank” АТБнинг Ҳазорасп филиали 2018 йилда очилган. Дастлаб 12 нафар ходим билан хизмат кўрсатишни бошлаган филиалимиз шу йилнинг ўзида юқори кўрсаткичларга эришди. Мижозлар сони 322 тага етди. Бу уларнинг банкимизга бўлган ишончининг ифодасидир. Бундай натижага ҳамкасбларимнинг тезкорлиги, банк талабларининг вақтида бажарилиши ҳисобига эришилгани, шубҳасиз. Ҳозирда мижозларимиз 766 тага етди. Улардан 303 таси юридик мақомга эга. Якка тартибдаги тадбиркорлар 463 тани ташкил қилади. Бу қисқа фурсатда юқори самара демакдир.
Янги очилган филиаллар ичида йилни фойда билан якунлаб, фахрли 2-ўринни эгаллаган жамоамиз муносиб рағбатдан хурсанд бўлиб кейинги йилларда ҳам пешқадамликни бой бермади. Жорий йил янада муваффақиятли ўтяпти. 1-3 чоракларни яхши кўрсаткичлар билан якунлаб, 1-ўринни қўлга киритдик.
9 ой якуни бўйича банкнинг жами кредит қўйилмалар қолдиғи 106 млрд. сўмга етказилиб, белгиланган режа 149 фоизга бажарилди. Аҳоли омонатлари миллий сўмда 150 фоизга ўсди. Чакана хизматлари томонидан барча турдаги хизматлар кўрсатиб келиняпти.
Туман марказида банк филиалига қарашли Само банк хизматлар офисининг реконструкция қилингани эътиборга молик. У ерда 5 нафар ходим аҳоли ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрсатмоқда.
Бугун филиалда тажрибали ва изланувчан 32 нафар ходим фаолият олиб боряпти. “Ботир техник” ва “Инвест авто гранд”, “XORAZM PITNAK PLAST” ҳамда “MRM DECOR” масъулияти чекланган жамиятлари, “HAZORASP NURLI ZAMIN” оилавий корхонаси каби йирик мижозлар билан молиявий куч-қудратга эгамиз. Улар асосан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳалари бўйича жамиятимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Дилшодбек Абдуллаев,
Ҳазорасп филиали раҳбари.

